Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик грант дастури ғолиблари тақдирланди. Ташаббус Узум ва Ҳамроҳ ҳамкорлигида амалга оширилди.
Зулайхо Маҳкамова, Дилфуза Нурматова ҳамда Светлана Хе иштирок этиб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ва янги имкониятларга тўхталдилар.
Дастур доирасида 20 нафар ғолиб аёл тадбиркор аниқланди. Умумий 1 миллиард сўмлик грант маблағлари учта йўналиш — менторлик, ахборот технологиялари ва “яшил” энергетика бўйича тақсимланди.
Мазкур ташаббус давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги асосида аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда замонавий тадбиркорлик муҳитини шакллантиришда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!