$
12198.28 UZS
-30.3
156.57 UZS
0.61
14241.49 UZS
-41.49
31° Кечаси 18°

Бухоро шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Тўқаевнинг учрашуви бўлиб ўтди

15:57 / 11.04.2026

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Учрашув бошида давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини янги Конституция бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Томонлар ҳудудларда мунтазам ўтказилаётган норасмий учрашувлар яхши анъанага айланганини, бу эса икки томонлама ва минтақавий масалаларни очиқ ва конструктив муҳокама қилишга хизмат қилаётганини таъкидлади. Ўтган йил ноябрь ойида Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалий натижалари ижобий баҳоланди. Бугунги кунда ҳукуматлараро ва парламентлараро алоқалар сезиларли даражада фаоллашган.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳам ўсишда давом этмоқда: ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларга етди. Автомобилсозлик, логистика, инфратузилма, электротехника ва қурилиш материаллари йўналишларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.Шунингдек, кимё, геология, энергетика ва автомобиль саноати учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш каби соҳаларда янги ташаббуслар муҳокама қилинди.

Транспорт ва логистика масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, чегараолди инфратузилмасини модернизация қилиш, тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ташқи бозорларга чиқишни таъминлайдиган самарали транспорт йўлакларини яратиш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар йирик минтақавий лойиҳалар, жумладан, “Қамбарота” гидроэлектр станцияси қурилишини жадаллаштириш ҳамда “яшил” энергия экспорти бўйича ташаббусларни илгари суришни ҳам муҳокама қилди.

Бундан ташқари, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик ташаббусларни ривожлантириш ва чегара ҳудудларда “Тоза ҳаво” лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ҳам кун тартибида бўлди.

Етакчилар юқори технологиялар, космик соҳа, рақамлаштириш, электрон тижорат ва стартапларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирди.

Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, жумладан, маданият кунлари, ёшлар форумлари ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро савдо ҳажмини яқин йилларда 10 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ чораларни кўриб чиқди. Ҳукуматларга эса эришилган келишувларни амалга ошириш учун “йўл харитаси” ишлаб чиқиш топширилди.



														
														Тошкентда йўл талашган эркакка чора кўрилди

Тошкентда йўл талашган эркакка чора кўрилди

Яккасарой туманида эркак фуқаро аёл ҳайдовчининг йўлини тўсиб, унинг машинасини мажбуран тўхтатган ва кўчада жанжал келтириб…
17:11 / 11.04.2026

														
														Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги ситуатсион марказ фаолияти билан танишди

Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги ситуатсион марказ фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Бухоро вилояти ҳокимлиги ситуатсион марка…
16:55 / 11.04.2026

														
														Бухоро шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Тўқаевнинг учрашуви бўлиб ўтди

Бухоро шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Тўқаевнинг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қара…
15:57 / 11.04.2026

														
														Боғчалардаги ҳолатлар ортидан вазир мурожаат билан чиқди

Боғчалардаги ҳолатлар ортидан вазир мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова педагогларни болаларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиёт…
15:03 / 11.04.2026

														
														Тўқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Тўқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Б…
14:36 / 11.04.2026

														
														Тўқаев Ўзбекистонга келди

Тўқаев Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқа…
14:10 / 11.04.2026

														
														Қашқадарё ва Андижонда психотроп моддалар савдоси билан боғлиқ шахслар ушланди

Қашқадарё ва Андижонда психотроп моддалар савдоси билан боғлиқ шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, Қашқадарё ва Андижон вилоятлар…
14:01 / 11.04.2026

														
														Олмазор туманида мансабдор лавозимидан озод этилди

Олмазор туманида мансабдор лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида ички ишлар тизими ходими профилактика инспекторларига “дайди” шахсларни аниқлаш ва уларга нис…
13:54 / 11.04.2026

														
														Хоразмда “Медиа ҳафталик” якунланди

Хоразмда “Медиа ҳафталик” якунланди

Хоразм вилоятида ўтказилган “Медиа ҳафталик” 5 кун давомида ёшлар учун амалий медиа тажриба майдонига айланди. Иштирокчилар …
12:18 / 11.04.2026

														
														2026/2027-ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби тасдиқланди

2026/2027-ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби тасдиқланди

Янги тартибга кўра, 1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизмати жорий этиладиган туман (шаҳар)лар сони 64 тадан 135 тага, уму…
11:33 / 11.04.2026

Бу ҳам қизиқ

Президентимиз Бухородаги бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди

Президентимиз Бухородаги бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога сафари чоғида шаҳарнинг янги аэропортини барпо этиш лойиҳаси билан танишди.
09:35 / 11.04.2026
Тўқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Тўқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Б…
14:36 / 11.04.2026
“Биз илк бор жаҳон акциялар бозорига чиқяпмиз” – Саида Мирзиёева

“Биз илк бор жаҳон акциялар бозорига чиқяпмиз” – Саида Мирзиёева

"Ўзбекистон иқтисодиёти мутлақо янги, замонавий тараққиёт босқичига ўтмоқда”, – дейди Президент администрацияси раҳбари.
17:48 / 09.04.2026
Олмазор туманида мансабдор лавозимидан озод этилди

Олмазор туманида мансабдор лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида ички ишлар тизими ходими профилактика инспекторларига “дайди” шахсларни аниқлаш ва уларга нис…
13:54 / 11.04.2026
Мўжтабо Хоманаий АҚШ ва Исроил товон тўлаши кераклигини айтди

Мўжтабо Хоманаий АҚШ ва Исроил товон тўлаши кераклигини айтди

Эрон олий раҳбари Мўжтабо Хоманаий мамлакатга етказилган зарар учун АҚШ ва Исроилдан товон талаб қилди.
09:37 / 10.04.2026
Россияда Telegram блокланиши 100 фоизга яқинлашгани айтилмоқда

Россияда Telegram блокланиши 100 фоизга яқинлашгани айтилмоқда

Россияда Telegram мессенжерининг ишлашида блокировкага хос белгилар кучайгани қайд этилмоқда. OONI халқаро тадқиқот лойиҳаси…
14:27 / 11.04.2026
Самарқандда 1-синф ўқувчиларини калтаклаган аёл судга берилди

Самарқандда 1-синф ўқувчиларини калтаклаган аёл судга берилди

Самарқанддаги мактабда аёл 1-синф ўқувчиларини ургани юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш…
12:59 / 10.04.2026
Тошкентда 3 ойда автобусларда йўл ҳақини тўламаган 32,4 минг йўловчилар жаримага тортилди

Тошкентда 3 ойда автобусларда йўл ҳақини тўламаган 32,4 минг йўловчилар жаримага тортилди

Транспорт назорати инспекцияси “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” ДМ ходимлари билан ҳамкорликда жа…
16:10 / 09.04.2026
2026/2027-ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби тасдиқланди

2026/2027-ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби тасдиқланди

Янги тартибга кўра, 1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизмати жорий этиладиган туман (шаҳар)лар сони 64 тадан 135 тага, уму…
11:33 / 11.04.2026
11 апрель куни учун об-ҳаво маълумоти

11 апрель куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
16:48 / 10.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!