Сурияда катта масштабдаги вабо эпидемияси тарқалди. Эпидемия туфайли 5 сентябрдан буён 23 киши вафот этган. Бугунги кунга қадар 200 га яқин ҳолат аниқланган.
БМТ вазиятни 2009 йилдан буён энг йирик вабо эпидемияси эканлигини қайд этди.
Илк ўлим ҳолати 5 сентябрь куни Суриянинг шарқида жойлашган Дайр-аз-Зор провинциясида аниқланган. Ушбу ҳудуд аҳолиси Фурот дарёсининг ифлосланган қисмидан фойдаланади.
“Биз ушбу сувдан фойдаланганимиздан сўнг бизда диарея, қайд этиш ва қорин оғриқлари пайдо бўлди, биз уни ифлосланганини билардик, аммо бизда танлаш имконияти йўқ эди”, – дейди Дайр-аз-Зор шаҳрида яшовчи 45 ёшли Аҳмад ал-Муҳаммад.
Сурия ҳукуматининг хабар беришича, вабо 14 та шаҳарнинг барчасига тарқалган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!