“Ўзенергоинспексия” Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Жарқўрғон туманида якка тартибдаги тадбиркор М.Д.га қарашли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ҳисоблагичсиз, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 17 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!