$
11934.61 UZS
-17.49
144.64 UZS
-0.57
13788.05 UZS
8.47
31° Кечаси 18°

1 октябрда барча ўқитувчилар 953.000 сўмдан мукофот пули олиши ростми?

18:34 / 13.09.2025

Ҳуқуқшунос ва журналист Хушнуд Худойбердиев ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчилари “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан 953 минг сўмдан мукофотланиши бўйича тарқалаётган хабарга изоҳ бериб ўтди.

“Мазкур хабар қисман нотўғри. Буни тарқатаётганлар Президент фармонидаги кичик, лекин ўта муҳим жойини нотўғри талқин қилишган.

Хабарларда айтилганидек, дарҳақиқат, 2025 йил 19 мартдаги ПФ–51-сон Президент Фармони билан умумтаълим муассасаларининг Директор жамғармасидан фойдаланиш тартибига ўзгартириш киритилди. Янги ўзгаришга кўра, “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ходимларни мукофотлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди. Аввал мукофотлаш миқдори 50 фоизни ташкил этган эди.

Янги ўзгаришдаги -ГАЧА қўшимчаси максимал чегарани англатади, лекин бу ҳамма ходимлар 75 фоиз мукофот олади, дегани эмас. Қаердадир 75, қаердадир 60, қаердадир 50 фоиз берилиши мумкин.

Мукофот миқдори мукофотлаш даврида Директор жамғармасининг амалдаги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, унинг жорий молия йилидаги мавжуд маблағлари доирасида белгиланади. Жайдари тилда айтганда, Директор жамғармасида қанча пул борлигига қараб, мукофот миқдорлари фарқ қилади, барча мактабда ўқитувчилар бир хил мукофот олмаслиги мумкин.

Мукофотнинг энг максимал миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача, яъни 953 минг 250 сўм бўлади, бундан кўп мукофот бериш мумкин эмас, лекин молиявий имконияти бўлмаса, бундан кам бериш мумкин.

БУ МУҲИМ: байрам муносабати билан мукофот фақат ўқитувчиларга эмас, балки барча ходимларга берилади. Яъни раҳбар ва техник-хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳам мукофот олади.

Албатта, устозлар қанча кўп ойлик олса, қанча кўп устама ва мукофот олса, шунча яхши. Аммо ҳуқуқий жиҳатдан амалдаги тартибни тўғри талқин қилган фойдадан холи бўлмайди. Эртага кимгадир камроқ мукофот чиқса, тушунмовчилик келиб чиқмасин деяпман” - деб ёзади Хушнуд Худойбердиев расмий саҳифаси орқали.



														
														Трамп FIFA можаролари фонида Инфантинони қўллаб-қувватлади

Трамп FIFA можаролари фонида Инфантинони қўллаб-қувватлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг лавозимидан истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги гапларни “д…
10:06 / 11.08.2026

														
														Сурхондарёда икки ЙПХ ходимига тан жароҳати етказилди

Сурхондарёда икки ЙПХ ходимига тан жароҳати етказилди

Сурхондарёнинг Ангор туманида хизмат вазифасини бажараётган икки нафар ЙПХ ходимига фуқаролар томонидан тан жароҳати етказил…
09:33 / 11.08.2026

														
														Швецияда 9 минг йиллик ҳомиладор аёл скелети топилди

Швецияда 9 минг йиллик ҳомиладор аёл скелети топилди

Швециянинг Готланд ороли яқинидаги Лилла-Карлсё оролида археологлар тахминан 9 минг йил аввал яшаган ҳомиладор аёл скелетини…
09:26 / 11.08.2026

														
														Бугун, 11  август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 11 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ10 август соат 20:00 дан 11 август соат 20:00 гача
17:15 / 10.08.2026

														
														Роналдунинг мухлислари тўйда адашиб қолди

Роналдунинг мухлислари тўйда адашиб қолди

8 август куни Криштиану Роналдунинг минглаб мухлислари ОАВ хабарларига ишониб, Португалиянинг Мадейра оролида бутунлай бошқа…
16:55 / 10.08.2026

														
														Ўзбекистонда ғўзапоядан асфальт ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда ғўзапоядан асфальт ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда пахта ғўзапоясидан янги турдаги асфальт хомашёсини ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа бошланди.
16:49 / 10.08.2026

														
														Хитойда “Дельфин” тайфуни сабаб 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

Хитойда “Дельфин” тайфуни сабаб 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

“Дельфин” тайфуни Хитойнинг шарқий қирғоқларига етиб келиб, кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчки хавфини юзага келтирди. Шу саб…
15:46 / 10.08.2026

														
														Қиморни реклама қилган ўзбекистонлик блогер халқаро қидирувга берилди

Қиморни реклама қилган ўзбекистонлик блогер халқаро қидирувга берилди

“Маха.дхб” тахаллуси билан Қозоғистонда фаолият юритган ўзбекистонлик блогер Маҳмуд Ҳикматов ноқонуний интернет-казиноларни …
14:18 / 10.08.2026

														
														Кеча “Ҳумо Арена”да “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Кеча “Ҳумо Арена”да “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Кеча “Ҳумо Арена” мажмуасида мамлакатимизда илк бор ўтказилган Президент соврини учун “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий …
09:16 / 10.08.2026

														
														Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари серверларига киберҳужумлар аниқланди

Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари серверларига киберҳужумлар аниқланди

Киберхавфсизлик марказининг UZCERT хизмати Ўзбекистондаги барча давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни кибе…
14:56 / 09.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Электромобиль олмоқчи бўлганларга автокредит фоизининг бир қисми давлатдан қоплаб берилиши мумкин

Электромобиль олмоқчи бўлганларга автокредит фоизининг бир қисми давлатдан қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль хариди учун олинган автокредит фоизининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш таклиф этилмоқда.
14:48 / 09.08.2026
Беҳруз Каримов Швейсариянинг “Лугано” клубига ўтди

Беҳруз Каримов Швейсариянинг “Лугано” клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Сурхон” клуби ҳимоячиси Беҳруз Каримов фаолиятини Швейсариянинг “Лугано” клубида давом э…
14:36 / 08.08.2026
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 64,3 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 64,3 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари 2026 йил 1 август ҳолатига кўра 64,3 миллиард долларга етди. Июль ойида мамлакатнин…
11:07 / 09.08.2026
Тошкентда ижарага уй излаётган талабаларни чув тушираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Тошкентда ижарага уй излаётган талабаларни чув тушираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Ўқув йили бошланиши арафасида Тошкент шаҳрига турли ҳудудлардан келаётган талабалар ва уларнинг яқинларини интернетдаги сохт…
10:43 / 10.08.2026
Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари серверларига киберҳужумлар аниқланди

Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари серверларига киберҳужумлар аниқланди

Киберхавфсизлик марказининг UZCERT хизмати Ўзбекистондаги барча давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни кибе…
14:56 / 09.08.2026
Швецияда 9 минг йиллик ҳомиладор аёл скелети топилди

Швецияда 9 минг йиллик ҳомиладор аёл скелети топилди

Швециянинг Готланд ороли яқинидаги Лилла-Карлсё оролида археологлар тахминан 9 минг йил аввал яшаган ҳомиладор аёл скелетини…
09:26 / 11.08.2026
Илҳом Алиев Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Илҳом Алиев Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

8-август куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва АҚШ Президенти Доналд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
12:29 / 09.08.2026
Навоийда корхона 1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган

Навоийда корхона 1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган

Навоий вилоятининг Нурота туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, неф…
11:24 / 08.08.2026
Самарқанд шаҳри ҳудуди 17 минг гектардан ортиқ ер ҳисобига кенгайтирилади

Самарқанд шаҳри ҳудуди 17 минг гектардан ортиқ ер ҳисобига кенгайтирилади

Самарқанд туманини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатиш ва Самарқанд шаҳри чегараларини кенгайтириш бўйича такли…
12:09 / 09.08.2026
Хитойда “Дельфин” тайфуни сабаб 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

Хитойда “Дельфин” тайфуни сабаб 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

“Дельфин” тайфуни Хитойнинг шарқий қирғоқларига етиб келиб, кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчки хавфини юзага келтирди. Шу саб…
15:46 / 10.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!