$
12001.71 UZS
-46.33
152.87 UZS
-0.41
13984.39 UZS
-78.08
31° Кечаси 18°

Талабаларга ижара пулининг ярмини бюджетдан қоплаб бериш тартиби ўзгартирилмоқда

16:19 / 14.08.2023

Талабаларни ётоқхона билан таъминлаш ва ижара пулини бюджетдан компенсация қилиш тартиби ўзгартирилмоқда.

Хабарингиз бор, 2 йилдан буён талабаларнинг ижара харажатларининг бир қисми давлат бюджетидан қопланаётган эди.

Аниқроғи, 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланганди.

Олинган маълумотларга кўра, мазкур тартиб ўзгартирилмоқда. Яъни, ижарада турган талабалар учун ягона аниқ сумма белгиланмоқда.

Бунда ижара пули:

– Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари (330 минг сўм);
– қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари (165 минг сўм) миқдорида давлат томонидан қопланади.

Яъни, масалан, талаба Тошкентдаги бирор хонадонда курсдошлари билан бирга 600 минг сўмдан ижарада турса, шунинг 330 минг сўми давлат томонидан қопланади.

Шунингдек, сентябр ва октябр ойларида ижара пули қопланиши учун ҳеч қандай ижара шартномаси кўрсатиш шарт бўлмайди, шартнома бўлмаса ҳам қоплаб берилаверади.

Бундан ташқари, ОТМлардаги талабалар турар жойлари энди онлайн махсус тизим орқали тарқатилади ва бунда бюрократия ҳамда инсон омили минимал даражага туширилади.

 


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда Bayraktar дронлари билан таъминланган бўлинма ишга тушди

Ўзбекистонда Bayraktar дронлари билан таъминланган бўлинма ишга тушди

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 13 январь куни ўтказил…
14:36 / 15.01.2026
Қонун устувор, жазо муқаррар

Қонун устувор, жазо муқаррар

Шукуровнинг жазони енгиллатиб, уни озодликка чиқарган судьялар қамоққа олинди.
21:03 / 13.01.2026
Ғазода қарийб 95 000 бола тўйиб овқатланмаслик муаммосига дуч келмоқда – БМТ

Ғазода қарийб 95 000 бола тўйиб овқатланмаслик муаммосига дуч келмоқда – БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазо секторида болалар ўртасида тўйиб овқатланмаслик даражаси хавфли босқичга етганидан огоҳла…
17:47 / 13.01.2026
16 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

16 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

16 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин.
15:11 / 15.01.2026
2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

Дунёнинг энг бой 20 нафар миллиардерининг жами сармояси тахминан 3,8 триллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич дунёдаги ак…
15:45 / 15.01.2026
15 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 м…
15:19 / 14.01.2026
Хавфсизлик камари тақишни чекловчи касалликлар рўйхати тасдиқланди

Хавфсизлик камари тақишни чекловчи касалликлар рўйхати тасдиқланди

“Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар” рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
17:30 / 14.01.2026
“Ўзгидромет” 6 та вилоятда қор кўчиш хавфини эълон қилди

“Ўзгидромет” 6 та вилоятда қор кўчиш хавфини эълон қилди

Хабарда маълум қилинишича, 16—19 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республ…
11:35 / 15.01.2026
BBC Трампнинг 10 млрд долларлик туҳмат даъвосини бекор қилишни сўрамоқда

BBC Трампнинг 10 млрд долларлик туҳмат даъвосини бекор қилишни сўрамоқда

Британиянинг BBC телерадиокомпанияси АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан қўзғатилган 10 миллиард долларлик туҳмат даъвосин…
17:42 / 14.01.2026
Боғча боласи яна калтакланди

Боғча боласи яна калтакланди

Тошкент вилоятида боғча опа ёш болани катаклади.
17:30 / 13.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!