$
11899.09 UZS
1.19
₽
141.53 UZS
1.35
€
13298.42 UZS
-37.94
31° Кечаси 18°

Қонун устувор, жазо муқаррар

21:03 / 13.01.2026

Тошкент шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажоновга нисбатан Жиноят кодексининг 231-модда 2-қисми, 236-модда 2-қисми билан ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Абидов ва Мухтарама Тургуноваларга нисбатан Жиноят кодексининг 231-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш ҳужжатларига кўра, А.Шукуров жуда кўп миқдорда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш, безорилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятларини содир этганлиги юзасидан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланувчи А.Шукуров юқоридаги ҳукмдан норози бўлиб, судга қилган апелляция шикояти апелляция инстантсиясининг судьялари О.Илҳомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи инстантсия судининг ҳукмини ўзгартириш, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш тўғрисидаги хулосага келишган.

Бироқ, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари М.Мирзажонов мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда, ишни ҳар томондан, тўла ва холисона кўрилишига тўсқинлик қилиб, суд ишларига аралашиб, судьяларга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиши оқибатида, судьялар О.Илҳомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар унинг топшириғи ноқонуний эканлигини олдиндан била туриб, одил судловни амалга ошириш ва қарор қабул қилишда мустақил бўлсалар-да, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига амал қилмасдан, биринчи инстантсия судининг ҳукмини ўзгартириб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинган ҳолда, жазони узил-кесил 3 йил 3 ой муддатга озодликни чеклашга алмаштириб, уни суд залидан қамоқдан озод этиб, оғир оқибатларга сабаб бўлган ноқонуний ва адолатсиз ажрим чиқаришган.

Юқоридагиларга кўра, жиноят иши доирасида шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари М.Мирзажонов ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари О.Илҳомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар прокуратураси протести асосида А.Шукуровга оид иш шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафш иш инстантсиясида кўрилиб, тегишли ажрим билан протест қаноатлантирилган ва биринчи инстантсия судининг ҳукми ўзгартирилиб, апелляция инстантсиясининг ажрими бекор қилиниб, А.Шукуровга 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва суд залидан қамоққа олиниб, унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.


Бу ҳам қизиқ

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026
Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

6–8-октабр кунлари Туркманистоннинг Аваза шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг уруғчилик масалалари бўйича Ҳукуматлара…
17:27 / 08.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкор…
16:33 / 08.10.2026
Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026

10:54 / 09.10.2026
Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида энергетика, сув р…
16:37 / 08.10.2026
"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

Қуйида Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари би…
14:45 / 09.10.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

📌»Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги …
17:06 / 09.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!