Европа стандартлари асосида автобус ҳайдовчиларининг малакаси оширилади. Германиянинг “Deutsche Bahn Academy” компанияси мутахассислари Тошкент шаҳри автобус йўналишларида хизмат кўрсатаётган ҳайдовчилар фаолияти юзасидан ўрганиш ишларини олиб боришмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.
“Германиялик мутахассислар иштирокида автобус саройларида Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқув-семинарида автобус ҳайдовчилари томонидан кунлик фаолияти давомида йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этишда ҳаракат хавфсизлигига масъул ходимларнинг вазифалари юзасидан тушунчалар берилди”, – дейилади хабарда.
Ҳозирда “Deutsche Bahn Academy” мутахассислари иштирокида 4 минг нафар автобус ҳайдовчилари малакасини Европа стандартлари асосида ошириш ишлари бошланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!