Бугун, 23 январь, душанба куни Тошкент шаҳри ҳаво сифати индекси (AQI) рейтингида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 3-ўринда қайд этилди. Ўзбекистон пойтахти Дакка (Бангладеш) шаҳридан сўнг ҳозирча жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳар бўлиб турибди.
“Ҳаво сифатига келсак, минтақанинг кўплаб шаҳарларида бўлгани каби, у ҳам қазиб олинадиган, шунингдек, ёмон ёки паст сифатли ёқилғидан ортиқча фойдаланиш, кўп миқдорда ёқилғи ёқиш каби ёмон экологик амалиётлар туфайли баъзи ифлослантирувчи муаммолардан азият чекмоқда. Ҳам органик, ҳам синтетик материаллар, дунёнинг ўша қисмида содир бўладиган кучли чанг бўронлари билан биргаликда”, – дейилади Тошкент ҳақидаги ҳисоботда.
Ҳаво сифати индекси (AQI) прогнозига кўра ҳафта охиригача вазят бироз яхшиланиши мумкин.
Бундай атроф муҳит шароитида уйни шамоллатиш учун деразани очмаслик, доимий равишда ниқоб тақиб юриш тавсия қилинади.
AQI баҳолашига кўра Хоразм вилоятининг Питнак шаҳри Ўзбекистондаги ҳавоси энг тоза ҳудуд ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!