Tasnim ахборот агентлиги хабар беришича, Эронда теракт содир этилиши оқибатида 10 киши вафот этган.
Қайд этилишича, Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятида номаълум шахслар полиция постига ўт очган. Оқибатда 10 киши, жумладан полиция ходимлари ҳалок бўлган.
“Балужлар истиқомат қиладиган Систон ва Балужистон вилояти Эрондаги энг йирик норозилик маркази бўлиб, тез-тез ўтказиладиган аксилҳукумат намойишлари ва хавфсизлик кучлари ва турли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар билан ажралиб туради”, – дейилади хабарда.
Лекин ҳозирча ҳеч бир гуруҳ бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Эрон Ички ишлар вазирлиги воқеа юзасидан тергов ўтказишни буюрган ва террористик ҳужумнинг тафсилотларини ўрганиб, натижани зудлик билан аҳолига етказиш бўйича топшириқ берган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!