$
12305.80 UZS
-51.29
152.56 UZS
-0.93
14389.17 UZS
58.65
37° Кечаси 22°

Тошкент ҳайвонот боғига қора пантералар келтирилди

08:46 / 18.11.2022

Тошкент ҳайвонот боғида кўп йиллардан бери биринчи марта пантералар пайдо бўлди.

Бу ҳақда ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабар қилди.

Келтирилишича, тўрт ёшли Тайфун ва урғочи Багира “Wildlife Care” ҳайвонот боғи бошқарув компанияси ёрдамида олиб келинган.

Пантералар хода, тахталар билан жиҳозланган, ости қум бўлган турли волерларга жойлаштирилди.
Ички қисми сомон билан изоляция қилинган. Ўйнашлари учун улар йирик қушларнинг патларидан ясалган тўп ва ўйинчоқларга эга.

Пантералар мол гўшти ейишади, ҳафтада бир марта уларга қуён берилади, сут ва тухум ҳам диетага қўшилади.
“Вақт ўтиши билан улар ўзлари учун махсус мўлжалланган кенг очиқ майдонларга эга ажойиб экспозиция волерларига ўтадилар”, — деб таъкидлади ҳайвонот боғИ расмийлари.

Маълумот учун, Пантераларнинг териси тим қора рангга эга — диққат билан қаралса, унда доғларни кўриш мумкин. Табиатда пантералар асосан ёруғлик етишмайдиган қалин ўрмонларда яшайди. Табиатда урғочилар одатда 30−50 кг, эркаклари эса 50−75 кг вазн босади.
Бу ҳайвонлар ёлғиз турмуш тарзини олиб борадилар, фақат насл қолдирадиган мавсумда учрашади.

Урғочиси уч ойлик ҳомиладорликдан сўнг, бир ёки иккита, камроқ учта болани дунёга келтиради.
Пантералар жуссаси кичикроқ бўлишига қарамай, йўлбарс ва шерларга қараганда хавфлироқ ҳайвонлардир, чунки улар анча фаол ва ҳаракатчан бўлишади.


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Давлат раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди
18:41 / 25.08.2025
Барча тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатгача кредитлар ажратилади

Барча тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатгача кредитлар ажратилади

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан В очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадб…
09:53 / 25.08.2025
Айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар 1 йил мобайнида фойда солиғидан озод қилинади

Айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар 1 йил мобайнида фойда солиғидан озод қилинади

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорларга қуйидаг…
11:40 / 25.08.2025
Расман! Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади

Расман! Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади

1-синфга қабул қилинган болаларга 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғаси топширилади
20:09 / 25.08.2025
Доналд Трамп Украинани мустақиллик куни билан табриклади

Доналд Трамп Украинани мустақиллик куни билан табриклади

Зеленский ҳам ўз навбатида Трампга Украинага бераётган ёрдами учун ташаккур айтди
22:10 / 24.08.2025
Афинада Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди

Афинада Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди

Касаба уюшмалари вакилларининг чиқишлари билан бошланган намойишда Исроилнинг Ғазога ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш талаб…
10:20 / 25.08.2025
“Жанубий Сурхон” сув омбори ҳудудида экотуризм маскани қурилади

“Жанубий Сурхон” сув омбори ҳудудида экотуризм маскани қурилади

Мажмуа учун 15,7 гектар майдон ажратилди.
12:35 / 25.08.2025
Наманганда ноқонуний тамаки савдосининг олди олинди

Наманганда ноқонуний тамаки савдосининг олди олинди

Ноқонуний тамакининг умумий қиймати қарийб 110 миллион сўмни ташкил этган
18:48 / 25.08.2025
Венс: “Украинада АҚШ қўшинлари бўлмайди”

Венс: “Украинада АҚШ қўшинлари бўлмайди”

Аввалроқ CNN телеканали АҚШ Европани Украина хавфсизлигини кафолатлашда етакчи ролни олишга чақиргани ҳақида хабар берган эд…
11:35 / 25.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!