Шу билан бирга, Вашингтон Киев учун хавфсизлик кафолатларини таъминлашда фаол роль ўйнашга тайёр.
Қўшма Штатлар ўз қўшинларини Украинага юбормайди, Вашингтон Киев учун хавфсизлик кафолатларини таъминлашда фаол роль ўйнаш ниятида. Бу ҳақда АҚШ витсе-президенти Ж.Д.Венс NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Президент Украинада ҳеч қандай қўшин бўлмаслигини жуда аниқ айтди, лекин биз украиналикларга урушни ўз томонида тўхтатиш учун зарур бўлган хавфсизлик ва ишончни таъминлашда фаол роль ўйнаймиз ва руслар урушни ўз томонида тўхтата олишига ишонч ҳосил қиламиз”, – деди Венс.
Аввалроқ CNN телеканали АҚШ Европани Украина хавфсизлигини кафолатлашда етакчи ролни олишга чақиргани ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!