Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳрида кучли қор ёғиши ортидан пойтахт ҳокимлиги шаҳар аҳолисини дарахтлар ва енгил қурилмалар қулаши ҳамда газ босими ўзгаришларига эътиборли бўлишга чақирди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бундан ташқари, қорнинг намлиги ва оғирлиги туфайли дарахтлар ва енгил қурилмаларнинг қулаш хавфи мавжуд. Ҳокимлик йўлакларда эҳтиёт бўлишни, тепа ва атрофдаги муҳитга диққатли бўлишга чақирган.
“Газ босими ўзгаришларини эътибордан четда қолдирманг! Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун хавфсизлик чораларига риоя қилинг. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг”, дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Шунингдек, хабарда шаҳар бўйлаб ободонлаштириш бўлимлари ва бошқарув сервис компанияларининг ходимлари қорларни тозалаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш ишларини давом эттираётгани айтилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!