Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжонда қўлга олинди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабарни тасдиқлаган.
Маълум қилинишича, у одамларни ўз услубида даволаш учун Бокудаги BI-ES VIP клиникасида қабул ўтказган. Унинг қабулига келганлар сони ортиб, йирик навбатлар пайдо бўлган. Ижтимоий тармоқларда ушбу клиникадан олинган тасвирлар ҳам тарқалди. Унда Иқбол Солиев одамлар гавжум клиникага кириб келгани, сўнг алоҳида хонада беморларни қабул қилаётгани акс этган. Qafqa нашрига кўра, у бионур билан даволашини айтиб, қабулига келганлардан 60 манат (тахминан 430 минг сўм) миқдорида пул олган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг декабрида Иқбол Солиев Ўзбекистонда халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун 10 суткага қамалганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!