$
12285.16 UZS
-59.45
148.62 UZS
-1.08
14514.92 UZS
13.71
31° Кечаси 18°

Тошкент вилоятида электр учун қарийб 300 млн сўм ортиқча тўлов ҳисоблангани маълум бўлди

16:37 / 27.11.2022

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига жорий йил 21 сентябрь куни “Чиноз йўлиндустрия” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушган. Унда электр энергиясидан фойдаланиш жараёнида трансформатор ва электр тармоқларида йўқотишларни ҳисоблашда техник хатоликка йўл қўйилгани оқибатида тадбиркорга 2020 йилдан 2022 йил сентябрь ойига қадар жами 200 миллион 181 минг 600 сўм ортиқча қарздорлик ҳисобланган ҳамда ушбу қарздорлик ўз вақтида тўланмагани учун 89 миллион 617 минг 88,7 сўм қўшимча пенья ҳисоблангани кўрсатиб ўтилган.

Мурожаатда кўрсатилган норозиликлар юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бўлимига ҳамда “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖга 2022 йил 28 сентябрь куни хат юборилган бўлиб, мурожаатда келтирилган ҳолатлар қайта кўриб чиқилиши ва тегишли ҳужжатлар ҳудудий бошқармага тақдим этилиши сўралган.

Мурожаатдаги ҳолат Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бўлими билан биргаликда ўрганилганда томонлар ўртасида имзоланган шартномада электр энегиясидан фойдаланишда истеъмолчининг барча хуқуқ мажбуриятлари кўрсатилган. Бироқ электр энергиясидан фойдаланиш жараёнида трансформатор ва электр тармоқларида йўқотишларни ҳисоблашда техник хатоликка йўл қўйилганлиги оқибатида тадбиркорга жами 200 миллион 181 минг 600 сўм ортиқча қарздорлик ҳисобланган ҳамда ушбу қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун 89 миллион 617 минг 88 сўм қўшимча пенья ҳисоблангани маълум бўлган.

“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Чиноз йўлиндустрия” МЧЖга асоссиз ҳисобланган қарийб 300 миллион сўм қарздорлик ҳисобдан чиқарилган.

“Жорий йил сентябрь ойида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига Қибрай туманидаги тадбиркор мурожаат қилиб, унга электр энергиясидан асоссиз ҳисобланган жами 114 миллион 167 минг 880 сўм қарздорлик ҳисобланганлигини маълум қилган. Натижада “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” AЖга нисбатан иш қўзғатилган ва асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилган эди”, – дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Исроил Ғазода тарихий асарлар жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди

Исроил Ғазода тарихий асарлар жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди

Маълумотларга кўра, Исроил Ғазо сектори шимолидаги қадимий ашёлар жойлашган бино яқинидаги турар-жойларни бомбардимон қилган.
11:25 / 15.09.2025
Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Исроил бош вазири бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда айтиб ўтган.
10:00 / 16.09.2025
Владивостокда бир гуруҳ россиялик ёшлар ўзбекистонликларни калтаклади

Владивостокда бир гуруҳ россиялик ёшлар ўзбекистонликларни калтаклади

“Мазкур воқеалар Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан алоҳ…
09:38 / 16.09.2025
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Ташриф доирасида Президент ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.
11:04 / 15.09.2025
Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Қозоғистонда бугундан бошлаб турмушга чиқишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун кучга кирди.
16:38 / 16.09.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарза…
15:19 / 16.09.2025
Тошкентда ЙТҲга учраган автомобиль ёниб кетди

Тошкентда ЙТҲга учраган автомобиль ёниб кетди

Хабарга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
10:17 / 15.09.2025
Марказий осиёликларга Россия фуқаролигини беришни тўхтатиш таклиф қилинди

Марказий осиёликларга Россия фуқаролигини беришни тўхтатиш таклиф қилинди

Фикрларга кўра, мигрантлар оқимининг ортиши Россия миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда
20:59 / 14.09.2025
17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 17 сентябрь, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
17:40 / 16.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!