$
12741.02 UZS
-16.92
134.38 UZS
-0.68
14062.26 UZS
-63.33
24° Кечаси 15°

Тошкент вилоятида “учирувчи” дориларни сотиш билан шуғулланувчи гуруҳ ушланди

12:10 / 15.12.2022

Тошкентда психотроп ва кучли таъсир қилувчи дориларни сотиш билан шуғулланувчи гуруҳ ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, уларни ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида назоратдаги 1991 й.т. А.К. (Чилонзор туманида яшовчи) холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у 11 дона “тропикамид”, 42 дона “регапен” ва 5 дона “селофен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаётганлиги аниқланиб, ушланган. Тадбир давом эттрилиб, ушланган шахсни ушбу воситалар билан таъминлаётган 1981 й.т. Ф.К. (Тошкент вилоятида яшовчи) яшаш хонадонида 794 дона “регапен” 35, 178 дона “тропикамид” 180 ва 74 дона “селофен” 25 кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, у ҳам далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Шунингдек, кўздан кечириш давомида ушбу шахс хонадонидан тахминан 5 гр “гашиш” ва 2 дона “кўкнор” (ўсимлик бошоғи) гиёҳвандлик воситалари ҳамда уларни истеъмол қилиш учун қўлда ясалган идиш, “Тир” милтиғи, 2 дона рация, электрон тарози ва қўл бола ясалган занжир ҳам ҳам далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб, олинган.

Маълумотга кўра, ушбу шахслар Тошкент шаҳри ва вилоятида катта миқдорида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини савдоси билан шуғулланиб келган.

Ҳозирда ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Нима учун кўз қовоқлари шишади?

Нима учун кўз қовоқлари шишади?

Агар танада қовоқ билан кечадиган ички касалликлар бўлмаса, бу ҳолат уйқу ва ором билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкин.
12:23 / 04.10.2024
Полша Россия билан чегарада мудофаа истеҳкомларини қуради

Полша Россия билан чегарада мудофаа истеҳкомларини қуради

2024 йилда Полша Россия билан Шарқий чегарада мудофаа истеҳкомларини қуришни бошлайди.
10:06 / 05.10.2024
Ҳиндистонда леопард етти кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда леопард етти кишининг умрига зомин бўлди

Йиртқичдан қўрқиш, аҳолини тунги патрулларни ташкил этишга мажбур қилди.
22:04 / 04.10.2024
Энг яхши дори бу…

Энг яхши дори бу…

Қадим замонда ошқозони касал бир этикдўзни табиб узоқ даволабди. Дорилар таъсир қилмай, беморнинг аҳволи яхшиланмабди.
12:27 / 04.10.2024
Трамп: “Бу йилги сайловлар мамлакат тарихидаги сўнгиси бўлиши мумкин”

Трамп: “Бу йилги сайловлар мамлакат тарихидаги сўнгиси бўлиши мумкин”

Доналд Трамп мағлубиятга учраган тақдирда бўлажак президентлик сайловлари АҚШ тарихидаги сўнгги сайлов бўлиши мумкинлигидан …
18:18 / 04.10.2024
Насруллоҳ вақтинча яширин жойга дафн қилинди

Насруллоҳ вақтинча яширин жойга дафн қилинди

Насруллоҳ вақтинча яширин жойга дафн қилинди, дея ёзмоқда ОАВ.
14:57 / 04.10.2024
Тошкентда “КамАз” автобус билан тўқнашди

Тошкентда “КамАз” автобус билан тўқнашди

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
09:32 / 04.10.2024
YouTube аккаунтларни блоклаб қўйди. Нега?

YouTube аккаунтларни блоклаб қўйди. Нега?

Аккаунтлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида дунё бўйлаб турли мамлакат фойдаланувчилари маълум қилинди.
11:03 / 05.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Феррариъни топишга ёрдам берди

АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Феррариъни топишга ёрдам берди

Apple Insider маълум қилишича, АҚШ полицияси ўғирлаб кетилган 575 минг долларлик Ferrari 2023ъни топди, уларга автомобиль эг…
11:40 / 04.10.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!