Истанбулга сайёҳ бўлиб келган ва ҳужжатлари билан пулларини ўғирлатган 74 ёшли ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси хабар берди.
Кеча, 4 октябрда Бош консулхонага соат тахминан 20:05 ларда 74 ёшли фуқаро К.Г. Истанбулда пулсиз ва ҳужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни юртдошимиз Тошкентдан Истанбулга сайёҳ сифатида учиб борган, ва шу йилнинг 4 октябрь куни Туркиядаги савдо шохобчаларининг бирида ўзига тегишли бўлган ҳамёнини ўғирлатиб қўйган.
Бош консулхона томонидан мурожаатчининг ёши ва қўлида қайтиш чиптаси борлигини инобатга олиб, зудлик билан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб фуқаро аэропортга кузатиб қўйилган.
“Ўз ўрнида, Туркиядаги фуқароларимиздан паспортлари ҳамда шахсий буюмларини хавфсиз жойда сақлашлари ва муҳим ҳужжатлардан нусха олиб қўйишлари тавсия этилади”, – дейилади консулхона хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!