2024 йилда Полша Россия билан Шарқий чегарада мудофаа истеҳкомларини қуришни бошлайди. Миллий мудофаа вазирининг ўринбосари Сезари Томчик шундай баёнот берди.
Вазир ўринбосарининг айтишича, ушбу лойиҳа дастури 2028 йилгача якунлаши керак. Шарқий чегарадаги бу истеҳкомлар мамлакатга тахминан 2,6 миллиард долларга тушади. Қўрғонларнинг умумий узунлиги 800 километрга яқин.
Шунингдек Полша Белорусия чегарасида ҳам шундай истеҳкомлар қурган эди. Деворнинг узунлиги 186 километр, баландлиги беш метр, нархи тахминан 400 миллион долларни ташкил қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!