Тошкент метрополитени “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичини фойдаланишга топшириш ишлари доирасида 2023 йил 3-5 ноябрь кунлари, 3 кун муддатга, “Толариқ” (10-бекат), “Хонобод” (11-бекат) ва “Қурувчилар” (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилиши муносабати билан, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, 1М-сонли “Чинор бекати – Қурувчилар бекати” оралиғида ҳаракатланувчи автобус йўналиши ҳаракати Қиёт метро бекатигача узайтирилади. Ушбу йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар сони 5 та этиб белгиланди. Йўналишда “King Long” русумли 18 метрли автобуслар тасарруф этилади. Йўналишдаги автобуслар оралиқ интервал вақти 10 дақиқа этиб белгиланди. Йўналиш фақатгина метро бекатларида йўловчиларни автобусларга чиқариб туширишни амалга оширади.
Маълумот учун, ҳозирги кунда, ерусти ҳалқа метро йўналишининг Қиёт бекатидан Қурувчилар бекатигача бўлган оралиғида 2 та (55, 130-сонли) автобус йўналишлари мунтазам фаолият юритмоқда. Ушбу йўналишларда жами 22 та "Yutong CNG" автобуслари 10-12 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Метрополитен хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар 55, 130-сонли автобус йўналишлари хизматларидан ҳам фойдаланишлари имконияти мавжудлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!