Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда чақнаш содир бўлганлиги ҳақида хабар қилинганди. Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди.
Унга кўра, манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:29 да етиб борганида 9 қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадонда чақнаш натижасида ёнғин содир бўлгани аниқланган. Ёнғин соат 16:07 да ўчирилган.
Манзилда 6 нафар фуқаро қутқарилиб тез тиббий ёрдам хизматига топширган, ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳозирда маълумот келиб тушмади. Ҳозирги вақтда ҳодиса содир бўлган манзилдаги юқори қаватли уйда ҳаёт фаолиятини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан бирламчи маълумотларга қараганда, ёнғин содир бўлган хонадонда фуқаро ошхонада газ плитасини ёқиш орқали ўз жонига қасд қилишга уринган. Натижада газ ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлиб ёнғин келиб чиққандан сўнг ушбу фуқаро 9-қаватдан ўзини ташлаш орқали ҳалок бўлгани аниқланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!