Бугун, 8 апрель куни Яшнобод туманида юк автомобили билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун тахминан соат 16:30 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида ҳайдовчи 1955 йилда туғилган Ю.С. “МАЗ-54323” русумли юк автомобилига уланган ярим тиркамага “контейнер” ортиб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, унинг тепа қисми ушбу кўчадан кесиб ўтган кўприкка тегиб қолган ва “контейнернинг” бир томони ярим тиркама устидан ерга тушган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички иўлар бош бошқармаси ЙҲХБ ва йўлга масъул идора ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!