Тошкентда жорий йилнинг 1 апрелига қадар кўп функцияли ипотека маркази ташкил этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг тегишли қарори қабул қилинган.
Мазкур марказ “Технопарк” МЧЖ балансида бўлган бино негизида ташкил этилади ҳамда ипотека хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади.
Шунингдек, ипотека марказида:
– Тошкент шаҳрида қурилаётган кўп квартирали уйлар, квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, ипотека кредитлари олиш мумкин бўлган тижорат банклари, ипотека кредитларининг шартлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиш;
– субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни бериш, уй-жой олди-сотдиси ва ипотека кредити шартномаларини расмийлаштириш, уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматлари кўрсатиш;
– бўш иш ўринлари бўйича иш қидирувчиларга маълумотларни тақдим этиб бориш;
– Тошкент шаҳрида электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилган бўш ер майдонлари ва давлат мулки объектлари бўйича маълумотларни тақдим этиш ва сотиб олишга ариза топширишга кўмаклашиш хизматлари кўрсатиш орқали аҳолига ҳар томонлама ва сифатли хизматлар кўрсатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!