Маълум бўлишича, бугун, 2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги поликлиникалардан бирида номаълум эркак ўзини дарахтга осиб қўйгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Олмазор тумани Қорақамиш кўчасидаги поликлиниканинг ҳовлисида содир бўлган. Эркак ўзини дарахтлардан бирига осиб қўйган.
Прокуратурага кўра, айни вақтда тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!