Жанубий Кореяда ноқонуний юрган ўзбекистонликлар “яшил йўлак” орқали 2025 йил 31 январга қадар жарималарсиз ва қонуний чораларсиз мамлакатни тарк этишлари мумкин бўлади.
Жанубий Корея Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси ўртасидаги музокаралар якунига кўра, ушбу мамлакатда ноқонуний юрган фуқаролар учун “яшил йўлак” орқали чиқиб кетиш лойиҳасининг амал қилиш муддати 2025 йил 31 январгача узайтирилган.
Келишувга кўра, белгиланган муддат давомида Кореяни тарк этган фуқаролар жарималардан озод этилади ва кейинчалик мамлакатга кириши енгиллашади.
Лойиҳа муддати якунига етгандан сўнг, ноқонуний юрган шахсларга бир ой учун 2000 долларгача жарима ҳамда Кореяга қайта киришга тақиқ қўлланилиши айтилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!