24 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани Тошкент маҳалласида яшовчи фуқаро Б.С. деҳқон бозорига кириш эшиги олдига, ўзига тегишли Nexia-3 русумли автомашинасини қўйиб, фуқароларнинг ҳаракатланишига халақит берган ҳолда эътирозларига сабаб бўлганлиги учун ИИО ходими томонидан транспорт воситасини бу жойдан олиши айтилган. Бироқ Б.С. ходимнинг қонуний талабларини бажармай, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан шовқин-сурон қилиб, ҳақоратлаб, жанжал кўтарган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан Б.С.га нисбатан юқоридаги моддалар асосида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!