АҚШ БРИКСга аъзо давлатларга қарши агар улар долларга муқобил бўлиб хизмат қиладиган янги валютани яратиш ғоясидан воз кечмаса 100 фоизлик божларни жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида айтиб ўтган.
“Биз ушбу мамлакатлардан янги валюталарини яратмаслик ёки АҚШ долларини алмаштириш учун бошқа валютани қўллаб-қувватламасликни талаб қиламиз, акс ҳолда улар юз фоиз божларга дуч келишади”, – деган Трамп. Шу билан бирга, Трамп БРИКС давлатларини дедолларизатсия учун савдо чекловларини жорий этиш билан огоҳлантирган.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин бугунги кунда БРИКС ягона валютасини яратиш ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини таъкидлаган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!