$
11797.46 UZS
22.54
139.77 UZS
0.6
13608.37 UZS
20.11
31° Кечаси 18°

“Агар кучлар бирлаштирилса, тоғларни ҳам ўз ўрнидан силжитиш мумкин” – Шавкат Мирзиёев

08:42 / 20.12.2025

20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токиода “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этди.

Япония Бош вазири Санаэ Такаичи раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашдилар.

Кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари ва Япония ўртасида “яшил иқтисодиёт” ва барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш каби устувор соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари ўз нутқида бундан 20 йил муқаддам айнан кунчиқар юрт илк бор “Марказий Осиё плюс” мулоқотининг ташаббускори бўлганини қайд этди. Буюк ипак йўли давридан ривожлана бошлаган яқин савдо ва маданий алоқалар, ўхшаш анъана ва урф-одатлар, маънавий, маданий ва оилавий қадриятлар Марказий Осиё ва Япония ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам асос ҳисобланади.

“Биз Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликка эришганидан кейинги давр мобайнида Япония ишончли ҳамкоримиз бўлиб келаётганини, минтақа ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, инфратузилма, саноат ва энергетика базасини модернизация қилиш, фан ва таълим ҳамда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётганини юксак қадрлаймиз. Шу сабабли Марказий Осиё давлатлари Япониянинг минтақа ҳаётида янада кенг ва фаол иштирок этишидан манфаатдор”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Минтақа табиий ресурсларга бойлиги, жаҳондаги транспорт, савдо ва энергетика йўналишлари чорраҳасида жойлашгани, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг жадал суръатларда ўсаётгани ҳамда бу ерда кечаётган яқинлашиш ва интеграциянинг фаол жараёнлари Япония билан кооперация учун қулай шароит яратмоқда.

“Ишончим комил, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан янги марраларга эришамиз. Донишманд япон халқи айтганидек, агар кучлар бирлаштирилса, тоғларни ҳам ўз ўрнидан силжитиш мумкин”, – деди Ўзбекистон етакчиси.

Президент саммит кун тартибига ўтар экан, “Марказий Осиё + Япония” форматида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди.

Аввало, саммитларни давлат раҳбарлари даражасида ҳар икки йилда бир марта ўтказиш таклиф қилинди. Бу ҳамкорликка қўшимча кучли суръат бағишлашга хизмат қилади. Навбатдаги шундай учрашувлардан бирини Ўзбекистонда қабул қилишга тайёрлик билдирилди.

Япониянинг адлия ва ҳуқуқ соҳасида ҳамкорлик бўйича янги доимий механизмини яратиш ва келгуси йили Токиода адлия вазирларининг биринчи учрашувини ташкил этиш борасидаги ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон “Марказий Осиё – Япония 2040” ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиб, ҳужжатга минтақа мамлакатларининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш ва уларни глобал иқтисодий жараёнларга чуқур интеграция қилиш бўйича аниқ дастур ва лойиҳаларни киритиш тарафдори эканлигини қайд этди.

Янги ғоя ва таклифларни ишлаб чиқиш, ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартибини шакллантириш учун мамлакатларимизнинг етакчи таҳлил тузилмалари иштирокида Экспертлар форумини таъсис этиш муҳимлиги таъкидланди. Форумнинг илк мажлисини келгуси йили Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди.

Ўзбекистон етакчиси Япония молия институтларининг Марказий Осиёда савдо-иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни кенгайтиришини олқишлади.

“Ишонаман, Марказий Осиёнинг бой табиий ва кадрлар ресурсларини Япониянинг саноат ва технологик салоҳияти билан бирлаштириб, бир-биримизни тўлдириш ва кучайтириш бўйича самарага эриша оламиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу муносабат билан Марказий Осиёнинг инфратузилмаси ва саноатини ривожлантириш инвестиция жамғармасини таъсис этиш таклиф қилинди. Унинг негизида “Сифатли инфратузилма” бўйича дастур ҳамда Япония технопаркларининг Марказий Осиё тармоғи – саноат кооперацияси, маҳаллийлаштириш ва технологиялар трансфери минтақавий платформасини ишга тушириш мумкин.

Бугун рақамли трансформация иқтисодий ўсиш ва барқарорликнинг ҳал қилувчи омилига айланиб бораётганидан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари “Марказий Осиё – Япония” рақамли хаби – рақамли ечимлар, сунъий интеллект, “буюмлар интернети”, киберхавфсизлик ва инновацион иқтисодиёт соҳаларида кўп томонлама ҳамкорлик платформасини яратиш муҳимлигини қайд этди.

Тезюрар поездлар ва автомобиль йўлларини барпо этиш, транспорт йўлакларини рақамлаштириш, аэропортлар ва логистика марказларини қуриш лойиҳаларига Япония инвестициялари, технологиялари ва экспертлари кўмагини жалб этишдан манфаатдорлик билдирилди.

“Яшил” энергетика соҳасидаги ҳамкорлик доирасида когенератсия технологияларини жорий этиш, йўқотишларни қисқартириш, зарарли газларни ушлаб қолиш бўйича биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Тошкентда Қайта тикланадиган энергетика соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича минтақавий марказни ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Давлат раҳбари экология соҳасида Марказий Осиёда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича қўшма дастурни ишга тушириш, Иқлим ўзгаришига қарши курашиш юзасидан қўшма ҳаракатлар дастурини қабул қилиш ҳамда Мулоқот доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарларининг янги шаклдаги учрашувларини ташкил этиш муҳимлигини қайд этди.

Япониянинг сейсмик хавфсизлик соҳасидаги улкан тажрибасини ҳисобга олиб, минтақада сейсмик барқарорликни баҳолаш ва ошириш бўйича қўшма дастурни ишга тушириш, Тошкент шаҳрида Япония стандартлари ва протоколлари бўйича муҳандислар, архитекторлар, қутқарув хизматларини тайёрлаш учун Минтақавий малака ошириш марказини очиш таклиф қилинди.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистонда келгуси йили “Марказий Осиё + Япония” форматида таълим вазирларининг биринчи йиғилишини, шунингдек, минтақадаги етакчи университетлар ректорларининг илк форумини ўтказиш, ёшлар ҳамжамиятлари ўртасида узоқ муддатли алоқаларни шакллантиришга қаратилган Ёшларни ривожлантириш минтақавий тармоқ дастурини қабул қилиш бўйича режалар тақдим этилди.

Ўзбекистон етакчиси халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизлик масалаларига тўхталар экан, минтақа давлатлари ва Япониянинг Афғонистонни тинч, барқарор ва бунёдкор ривожланиш сари бораётган мамлакат сифатида кўриш борасидаги интилишлари якдиллигини таъкидлади.

Афғон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича кўп йиллардан буён етакчи донор ва шерик мамлакатлар қаторида бўлиб келаётган Япониянинг изчил позицияси юксак баҳоланди.

Ўзбекистон Президенти сўзининг якунида кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Саммитда бошқа етакчилар ҳам нутқ сўзладилар. Тадбир якунида Токио декларацияси қабул қилинди.

 

 



														
														Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Биринчи "Осиё – Корея" саммити доирасида давлатимиз раҳбари минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлам…
09:06 / 17.09.2026

														
														Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

21–22 октябрь кунлари Самарқандда болалар фаровонлиги ва уларнинг келажагига оид долзарб масалаларга бағишланган Бутунжаҳон …
08:57 / 17.09.2026

														
														17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-…
17:17 / 16.09.2026

														
														Саида Мирзиёева Администрациядаги жамоа билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Администрациядаги жамоа билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева жамоа билан муҳим йўналишлар ва яқин истиқболда амалга оширилиши мумкин бў…
12:41 / 16.09.2026

														
														Ўзбекистон» зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ўзбекистон» зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ўзбекистонда фуқаролар» зиёратига юбориш ваъдаси билан боғлиқ икки ноқонуний ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хи…
10:41 / 16.09.2026

														
														« Темур » метро бекатида бадбўй ҳид сабаби маълум қилинди

« Темур » метро бекатида бадбўй ҳид сабаби маълум қилинди

Тошкентдаги « Темур » метро бекати ҳудудида тарқалаётган нохуш ҳидга шаҳар оқова сув тармоқларидаги носозлик сабаб бўлгани м…
10:32 / 16.09.2026

														
														Жиззахда болани уриб юборишига сал қолган Gentra ҳайдовчиси жазоланди

Жиззахда болани уриб юборишига сал қолган Gentra ҳайдовчиси жазоланди

Жиззах вилояти Фориш туманида Gentra ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган болани уриб юборишига сал қолди. Ҳолат 10 сен…
10:00 / 16.09.2026

														
														“9 соат”нинг сири нимада?

“9 соат”нинг сири нимада?

Сеулда Ўзбекистон Президенти ватандошлар билан учрашувда “Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди”, деди.
09:30 / 16.09.2026

														
														"Атиргул” танлови ғолиблари эълон қилинди

"Атиргул” танлови ғолиблари эълон қилинди

Куни кеча Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида  хотин-қиз журналистлар…
09:22 / 16.09.2026

														
														Зўравонликка жавоб бериш тизими такомиллаштирилмоқда.

Зўравонликка жавоб бериш тизими такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига жавоб бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган янги таш…
08:16 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сеулдаги Ўзбекистон – Корея бизнес форуми очилишидаги нутқидан асосий фикрлар:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сеулдаги Ўзбекистон – Корея бизнес форуми очилишидаги нутқидан асосий фикрлар:

Корея – Ўзбекистоннинг вақт синовидан ўтган дўсти ва алоҳида стратегик шериги;
14:33 / 15.09.2026
Қашқадарёдаги қадимий Одирмон шаҳар ёдгорлигидан ноёб остодон ва алтар топилди

Қашқадарёдаги қадимий Одирмон шаҳар ёдгорлигидан ноёб остодон ва алтар топилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Одирмон шаҳар археологик ёдгорлигида олиб борилган қазишмалар давомида диний маросимлар …
11:01 / 15.09.2026
Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонлик аёлларнинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонлик аёлларнинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Мордовия Республикаси ва Самара вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароси бўл…
10:32 / 15.09.2026
Зеленский: Россия самолётим Молдова ҳаво ҳудудида бўлганида икки марта дрон учирган

Зеленский: Россия самолётим Молдова ҳаво ҳудудида бўлганида икки марта дрон учирган

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия унинг президентлик самолёти Молдова ҳаво ҳудудида бўлган вақтда икки марта дрон…
10:47 / 16.09.2026
Саида Мирзиёева Администрациядаги жамоа билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Администрациядаги жамоа билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева жамоа билан муҳим йўналишлар ва яқин истиқболда амалга оширилиши мумкин бў…
12:41 / 16.09.2026
Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди

"Ёшларга замонавий таълим бериб, келажаги учун кенг имкониятлар эшигини очар эканмиз, айни пайтда уларга ватан туйғуси, ўзли…
17:25 / 15.09.2026
Жасур Умиров катерда хавфсизлик қоидаларини бузгани учун огоҳлантирилди

Жасур Умиров катерда хавфсизлик қоидаларини бузгани учун огоҳлантирилди

Хонанда Жасур Умиров Чорвоқ сув омборида вояга етмаган ўғли билан катерда қутқарув нимчаларисиз ҳаракатланган. Ҳолат юзасида…
10:39 / 15.09.2026
Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026
Ўзбекистон» зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ўзбекистон» зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ўзбекистонда фуқаролар» зиёратига юбориш ваъдаси билан боғлиқ икки ноқонуний ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хи…
10:41 / 16.09.2026
Саудия Арабистони Макка томон учирилган дронни уриб туширди

Саудия Арабистони Макка томон учирилган дронни уриб туширди

Саудия Арабистони Макка шаҳри томон учирилган ҳусийларга тегишли дронни уриб туширди. Бу ҳақда Reuters Саудия бошчилигидаги …
10:36 / 16.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!