“Президент Доналд Трамп Овал кабинетда президент Путин билан телефон орқали суҳбатлашмоқда", дейилади Оқ уйнинг Х тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган пости изоҳида.
Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан Оқ уйда бўлиб ўтган музокараларни “жуда яхши” деб атади. Унинг сўзларига кўра, шундан сўнг у Путин билан Зеленский ҳам қатнашадиган уч томонлама учрашувни ташкил этиш ҳақида суҳбатлашган.
“Жараённи мувофиқлаштириш билан АҚШ витсе-президенти Жей Ди Венс, давлат котиби Марко Рубио ва махсус вакил Стив Уиткофф шуғулланади”, – деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Кремль ҳам Россия ва АҚШ етакчилари ўртасидаги қўнғироқ фактини тасдиқлади. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, Путин ва Трамп “Россия ва Украина ўртасидаги бевосита музокаралар даражасини ошириш ғоясини муҳокама қилишган”.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!