Испанияда ўрмон ёнғинлари сабабли 10 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
Испания расмий хабар агентлиги ЭФЕнинг маҳаллий ҳукумат манбаларига таяниб берган хабарларига кўра, ўрмон ёнғинлари мамлакатнинг 50 дан ортиқ ҳудудида, жумладан шимолда Кастилия ва Леонда 25, Галисияда 14, Астурияда 12 ва жанубдаги Экстремадура минтақасида давом этмоқда.
Энг катта ёнғинлар бўлган минтақалар - Галисиядаги Оуренсе, Кастилия ва Леондаги Леон ва Замора, Астуриядаги Сомиэдо табиий боғи ва Эхтремадурадаги Пласенсия.
Маълум қилинишича, бир неча кундан бери ёнғинлар билан курашаётган Галисия ҳудудида ҳозиргача 47 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кетган.
Оуренсе атрофидаги ҳудудга таъсир қилган ёнғинлар туфайли юзлаб одамлар ҳали ҳам спорт залларида, бошпаналарда ёки дўстлари ва қариндошлари билан тунашмоқда.
Жанубий Экстремадура вилоятида Касерес шаҳрининг Ярилла туманидан 200 киши эвакуация қилингани хабар қилинган.
Айни пайтда Бош вазир Педро Санчес ўрмон ёнғинларидан энг кўп зарар кўрган Галисиянинг Оуренсе ва Кастилия ва Леон шаҳарларига ташриф буюриши маълум қилинган.
Бошқа томондан, август ойи бошидан бери хавотирли ҳолатда ёнғинларга қарши кураш олиб борган Португалияда 8 таси катта бўлган 78 та жойда ҳозирда аланга фаол эканлиги билдирилди.
Португалия Фуқаролик Мудофаа Агентлиги мамлакат бўйлаб ёнғинни ўчиришда 5148 нафар ўт ўчирувчи иштирок этганини, 42 ҳаво ва 305 қуруқлик транспорти ёрдам берганини эълон қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!