Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.
Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентябрь кунидан буён Москва томон йўналган 1600 дан ортиқ учувчисиз учиш қурилмасини уриб туширди. Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Унинг айтишича, йўқ қилинган дронларнинг 450 таси Москва шаҳрига яқинлашаётган пайтда уриб туширилган.
«Мисли кўрилмаган ҳужум сайловларни барбод қилиш мақсадида режалаштирилгани аниқ. Душман бунга эриша олмади», деб ёзган Собянин Телеграм каналида.
Дронлар ҳужуми оқибатида Москва нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудидаги объектлардан бири шикастланган. Шунингдек, дронлардан бири Москванинг жанубидаги Ореховий бульвари ҳудудидаги бинога урилган.
Москва вилоятидаги 17 та округ ҳам дронлар ҳужумига учраган. Ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, яна 6 киши жароҳатланган.
Ҳужумлар сабаб Москванинг Домодедово, Внуково, Шереметево ва Жуковский аэропортлари самолётларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатган. 30 дан ортиқ рейс Москва аэропортларига қўна олмаган ва бошқа шаҳарлардаги аэропортларга йўналтирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!