$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Вазирлик мутасаддиси ўқишни кўчиришга оид саволларга жавоб берди

17:27 / 17.07.2024

Хабарингиз бор, 2024/2025-ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқлаб қўйилган бўлиб, энг юқори ўтиш бали ҳуқуқ соҳаси учун белгиланган — 140 баллдан иборат бўлади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш йўналишида ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар камида 129 балл тўплаши лозим.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова талабалар ўқишини кўчириш бўйича келаётган саволларга жавоб берди.

– Ўқишни кўчириш учун қандай ҳужжатлар тайёрлаш керак?

– Ўқишни кўчириш турига қараб қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак бўлади. Агар талаба transfer.edu.uz сайти орқали ариза топшираётган бўлса, транскрипт рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (JPG ёки PDF шакли) ва иккита узрли сабабдан бирини асословчи ҳужжат.

my.uzbmb.uz сайти орқали мурожаат қилинганда транскрипт рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (JPG ёки PDF шакли) тақдим этилади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда олий таълимдаги рақамлаштириш натижасида онлайн ҳужжат топшириш платформаларида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди. Барча маълумотлар OneID тизими орқали автоматлашган ҳолда шаклланади.

– Яқинда турмуш қурганман, турмуш ўртоғим вилоятда яшайди. Шу сабабли ўқишимни вилоятимга кўчирсам бўладими?

– Давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина икки ҳолатда рухсат берилади.

Биринчиси, бу талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда.

Иккинчиси, эса давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда. Бунда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тавсияси талаб этилади.

Демак, бир вилоятдан иккинчисига кўчиришнинг 2 та узрли сабабларидан бири сизга мос келади. Шу боис, сиз турмуш ўртоғингиз доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш учун белгиланган муддатларда мурожаат қилишингиз мумкин.

– Икки йилдан бери Қозоғистонда таҳсил оламан. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирсам бўладими?

– Амалдаги тартибга мувофиқ, хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишни кўчириш учун фақат мос ва турдош таълим йўналишларига ҳужжат топширади ҳамда махсус синов имтиҳонида иштирок этиб, ўтиш балини тўплаши талаб этилади.

Бунда талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади.

Тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланиб, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Хориждан мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.

– Грант асосида таҳсил оладиган талабалар ўқишни кўчирса, шартнома асосида кўчириладими ёки грант сақланиб қоладими?

– Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади. Яъни, агар ОТМ йўналишлари учун ажратилган бўш грант ўрни бўлса, таълим муассасасидаги вазиятдан келиб чиқиб, талабага грант асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилиши мумкин.

– Талаба хорижий тиллар факультети хорижий тил ва адабиёти (инглиз) йўналишида 1-курсни тамомлади. Шу йўналишда сиртқи таълим мавжуд бўлмагани сабабли у ўқишини бошқа университетнинг инглиз филологияси ёки таржима назарияси йўналишининг сиртқи таълимига ўқишини кўчириши мумкинми?

– Бунинг имкони йўқ, боиси талабада давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчириш учун асос бўладиган иккита узрли сабабдан бири бўлиши керак. Бу мурожаатчида келтирилмаган. Бундан ташқари, филология йўналишларида сиртқи таълим мавжуд эмас.

– Қачондан бошлаб таълим шаклини сиртқига кўчириш учун ариза топширса бўлади? Аризани онлайн топшириш мумкинми?

– Таълим шаклини ўзгартириш юзасидан мурожаатлар transfer.edu.uz сайти орқали жорий йил 15 июлдан 5 август кунига қадар онлайн қабул қилинади. Бунда талаба таҳсил олаётган йўналиш бўйича ОТМ ички имконияти ва сиртқи таълим шакли мавжуд бўлганда унинг аризаси қаноатлантирилиши мумкин.


Илм-фан


														
														Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026

														
														Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

1958 йилда АҚШнинг Ford компанияси бензин ўрнига атом энергиясидан фойдаланадиган автомобиль — Ford Nucleon концепциясини та…
09:27 / 07.10.2026

														
														Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда 2026 йилда янги форматдаги технологик олийгоҳ – Сунъий интеллект университети очилади. Бу ҳақда кеча, 24 апрель…
16:53 / 25.04.2026

														
														NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

Ойга сўнгги бошқариладиган миссия 1972 йил декабрь ойида Американинг "Аполлон-17" экспедицияси доирасида амалга оширилган эд…
14:18 / 04.04.2026

														
														Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

“Ҳайдовчилар учун уйқуга қарши ақлли кўзойнак — AntiSleep Glasses” номли ЭҲМ учун яратилган дастур Адлия вазирлиги томонидан…
17:32 / 24.12.2025

														
														Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти ғолиблари эълон қилинди.
18:32 / 08.10.2025

														
														Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

2025-йилги Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Мери Брункоw, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига топширилди.
17:53 / 06.10.2025

														
														Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча тегишли бўлимларга ушбу топшириқлар етказилди
16:14 / 24.09.2025

														
														Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Мақсадли қабул асосида тавсия этилган абитуриентлар ушбу имтиёзда
10:53 / 23.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!