Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев “Armiya-2022” халқаро форумида Ветнамнинг Россия томонидан ишлаб чиқарилган бир нечта ҳарбий техникаларни сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилди.
Шугаев ушбу мамлакатнинг “Suxoy” ва “Yakovlev” самолётларига, “Mi” ҳарбий вертолётларига қизиқиш билдираётганини айтди.
Келтирилишича, Ветнам мамлакати ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россиянинг энг йирик ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
2021 йил 1 декабрда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва унинг ветнамлик ҳамкасби Фан Ван Гианг икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаганди.
Маълумот учун, “Armiya-2022” халқаро ҳарбий-техник форуми 15-21 август кунлари Москва яқинидаги “Патриот” кўргазма марказида бўлиб ўтади ва Россия Мудофаа вазирлиги тадбир ташкилотчиси ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!