$
12964.43 UZS
-30.16
158.28 UZS
0.6
14744.45 UZS
-17.4
17° Кечаси

Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистонга келди

19:40 / 08.07.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-июль куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Чжао Лесзи бошчилигидаги делегатсияни қабул қилди.

Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистон етакчисига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Шунингдек, учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

Остона шаҳридаги ШҲТ саммити доирасида ўтган олий даражадаги самарали музокаралар натижалари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирилди.

Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, айниқса, камбағалликни қисқартириш дастурини, шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, саноат кооператсияси, қишлоқ хўжалиги ва “яшил” энергетика соҳаларида стратегик ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш режаларини қатъий қўллаб-қувватлаётгани тасдиқланди.

Учрашув давомида “Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳимлиги қайд этилди.

Жадал ҳудудлараро алоқаларга юқори баҳо берилди. Келгуси йилда иккинчи Ҳудудлар форуми ўтказилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда Хитой олий ўқув юртларининг филиалларини очиш, профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Конфутсий институти фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Келгуси йилда иккинчи Таълим форумини ўтказиш режалаштирилган.

Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинув юзасидан фикр алмашилди.

Парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламент аъзолари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ижодкорлиги тажрибасини ўрганиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш назарда тутилгани қайд этилди.



														
														19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 15-17 даража бўлади.
22:07 / 18.04.2025

														
														BBC Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳақида фильм суратга олмоқда

BBC Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳақида фильм суратга олмоқда

BBC жамоаси ёввойи табиат ва мамлакатнинг ноёб қуш турларини сақлаб қолиш чоралари ҳақида фильм суратга олиш учун Ўзбекистон…
20:25 / 18.04.2025

														
														Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги элчиси тайинланди

Ар-Риёд шаҳрида истиқомат қилаётган Нодиржон Турғунов Баҳрайн Қироллиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид Ал-Заянига ў…
20:18 / 18.04.2025

														
														Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаме…
19:54 / 18.04.2025

														
														1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда товарларнинг кўп турларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда товарларнинг кўп турларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда барча товарларни экспорт қилиш тақиқлари бекор қилинади. Фақат 86 та товар гуруҳлари бундан мус…
19:43 / 18.04.2025

														
														Ўзбекистон SpaceX ёрдамида сунъий йўлдош учиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон SpaceX ёрдамида сунъий йўлдош учиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан биргаликда сунъий йўлдошни учириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Ўзб…
19:17 / 18.04.2025

														
														Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 19-22 апрель кунлари кутилаётган ёмғир…
18:40 / 18.04.2025

														
														Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди.
15:37 / 18.04.2025

														
														Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

14 апрель куни Президент Мирзиёевга Янги Тошкентдаги Чирчиқ дарёси бўйидаги 20 гектар майдонда океанариум қуриш лойиҳаси тақ…
09:51 / 18.04.2025

														
														U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалга чиқди

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалга чиқди

Кеча, 17 апрель куни 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ярим финалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Шим…
09:27 / 18.04.2025

Бу ҳам қизиқ

Италия президентига юрак стимулятори ўрнатилди

Италия президентига юрак стимулятори ўрнатилди

Италия президенти Сержио Маттарелла кардиостимуляторни ўрнатиш учун операция қилинди. Жарроҳлик мунтазам равишда амалга ошир…
20:04 / 17.04.2025
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади

Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади

Бу ҳақда “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”г…
10:53 / 17.04.2025
Россияда “Толибон” ҳаракатини тақиқлаш тўхтатилди

Россияда “Толибон” ҳаракатини тақиқлаш тўхтатилди

Олий суд Россияда “Толибон” ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатди. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар берди.
20:21 / 17.04.2025
19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 15-17 даража бўлади.
22:07 / 18.04.2025
Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

2025-йил 18–22 апрел кунлари Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтин…
20:57 / 17.04.2025
Жиззах шаҳрига 8 дона замонавий автобуслар олиб келинди

Жиззах шаҳрига 8 дона замонавий автобуслар олиб келинди

Йил якунига қадар шаҳарга яна 52 дона автобуслар олиб келиш режалаштирилган.
16:22 / 17.04.2025
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда товарларнинг кўп турларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда товарларнинг кўп турларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда барча товарларни экспорт қилиш тақиқлари бекор қилинади. Фақат 86 та товар гуруҳлари бундан мус…
19:43 / 18.04.2025
Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

14 апрель куни Президент Мирзиёевга Янги Тошкентдаги Чирчиқ дарёси бўйидаги 20 гектар майдонда океанариум қуриш лойиҳаси тақ…
09:51 / 18.04.2025
18 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 18-20 даража бўлади.
22:03 / 17.04.2025
Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди.
15:37 / 18.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!