$
12935.27 UZS
39.72
160.47 UZS
1.09
14367.20 UZS
28.64
36° Кечаси 22°

Хитой Тайванга ҳужум бошласа, АҚШ ва Япония урушга киради

11:47 / 09.01.2023

Америка Қўшма Штатлари ҳамда унинг Осиёдаги иттифоқчилари Киев ва Москва ўртасидаги можарога нисбатан Ғарб билан бир хил принцип асосида ҳаракат қилиб, Тайван масаласида Хитой билан мумкин бўлган қарама-қаршиликка тайёрланмоқда. Вашингтон Токио ва Манила билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтиради.

Хитой Тайванга уруш бошласа, АҚШ ва Япония ҳарбийлари ҳамкорликни кенгайтириб, у билан юзага келиши мумкин бўлган можарога тайёргарлик кўриш учун кўпроқ қўшма операциялар ўтказмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” нашрига АҚШ денгиз пиёдалари корпуси 3-экспедиция кучлари қўмондони (Окинавада жойлашган) генерал-лейтенант Жеймс Бирман маълум қилди.

Бирманга кўра, АҚШ ва унинг Осиёдаги иттифоқчилари Россия ва Украина ўртасидаги можарода Ғарб давлатлари қандай йўл тутаётган бўлса, худди шундай тамойилга амал қилмоқда: Украина қўшинларини тайёрлаш, Киевга қурол етказиб бериш ва ҳоказо.

“Биз буни уруш театрининг ташкил этилиши деб атаймиз. Биз эса Япония, Филиппин ва бошқа жойларда ташкил қиламиз”, – деди генерал-лейтенант.

FT нашрида қайд этилганидек, Украинадаги вазият билан бундай “ноодатий очиқ” таққослаш Пекиннинг сўнгги пайтларда Тайван яқинида кўпроқ ҳарбий машғулотлар ўтказа бошлагани билан боғлиқ. 2022 йил баҳорида АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Хитойнинг Тайванга қарши куч ишлатиш эҳтимолига ҳарбий жавоб беришга тайёрлигини айтган эди.

Шундан сўнг “The New York Times” Оқ уй Украинага қурол етказиб бериш тажрибасидан фойдаланиб, Хитойнинг эҳтимолий ҳужумини қайтариш учун орол мудофаа тизимини қайта жиҳозлаш бўйича саъй-ҳаракатлар кучайтирилгани ҳақида маълум қилган.


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуард…
19:41 / 13.05.2025
Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Биз ҳар куни аксарият вақтимизни ижтимоий тармоқларга бағишлаймиз: кайфиятимизни кўтариш, янгиликларни билиш ёки дўстлар бил…
15:14 / 12.05.2025
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида ўқувчиларнинг вальсга тушишини тақиқлаш бўйича топшириқ берилмаган — вазирлик

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида ўқувчиларнинг вальсга тушишини тақиқлаш бўйича топшириқ берилмаган — вазирлик

Таълим вазирлиги 25 май куни бўлиб ўтадиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқувчиларнинг вальсга тушиши тақиқланмаганини маъ…
10:49 / 14.05.2025
14 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

14 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.
04:35 / 14.05.2025
Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Аленка Суҳадолникдан ишонч …
19:18 / 12.05.2025
Энди ўзбекистонликлар Хитойга визасиз кириши мумкин

Энди ўзбекистонликлар Хитойга визасиз кириши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кириши учун давлат ички процедур…
19:36 / 13.05.2025
Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 15 майдан бошлаб Камбағал оилалар реестридаги ва унга тушиш хавфи бўлган оилалар махсу…
08:58 / 13.05.2025
Маҳаллий қатновлар учун барча авиакомпанияларга субсидия ажратилади

Маҳаллий қатновлар учун барча авиакомпанияларга субсидия ажратилади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 июндан бошлаб маҳаллий авиақатновларни субсидиялаш йўлга қўйилган.
13:25 / 13.05.2025
13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

“Ўзгидромет” 13-май, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
12:07 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!