“Хитойнинг Чангчун шаҳрида бўлиб ўтган ҳаво шоуси машқлари пайтида иккита учар машина тўқнашди”, – дея хабар бермоқда Bloomberg.
Маълумотларга кўра, иккала қурилма ҳам Хитойда таниқли электр автомобиль ишлаб чиқарувчи Xpeng Inc. компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу ҳодиса ҳавода бундай технологиядан фойдаланиш хавфсизлиги тўғрисида саволлар туғдирмоқда. Учиш пайтида вертикал учиш ва қўниш электр транспорт воситаларидан бири ёниб кетган, иккинчиси эса муваффақиятли қўнган.
Аввалроқ, XPeng Motors 2026 йилга қадар учар транспорт воситаларини ишлаб чиқариш режаларини эълон қилиб, ушбу транспорт воситаларининг бошқарув тизими сунъий интеллект технологияларини ўз ичига олиши ҳақида маълумот берган эди. Машиналарни ҳозирда Хитойда буюртма бериш мумкин. Оммавий ишлаб чиқариш эса 2026 йилда бошланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!