Маълум бўлишича, 6-12 ноябрь кунлари Жанубий Кореянинг Вонжу шаҳрида ўтказилган бодйбуилдинг ва фитнесс бўйича 14-жаҳон чемпионатида юртдошимиз Бахшулла Сайфуллаев ҳам иштирок этди.
Bodybuilding ва fitness бўйича 14-жаҳон чемпионатида 50 дан ортиқ давлат, 600 дан зиёд иштрокчилар иштирок этган.
Bodybuilding master йўналишида спортчимиз Бахшулла Сайфуллаев 21 рақиб ичидан устунликга эришиб 1-ўрини қўлга киритди.
Бахшулла Сайфуллаевга 1-ўринни қўлга киртгани ва юртимиз байроғини юқорига кўтаргани учун Xon Saroy қурилиш компанияси томонидан 4 хонали хонадон ҳадъя этилди.
Эътироф этиш керакки bodybuilding ва спорт устаси бўлмиш Бахшулла Сайфуллаев Непалнинг Катманду шаҳрида ўтказилган 55-Осиё чемпионатида иштирок этиб Олтин ва Бронза медалларини олишга мушарраф бўлган эди. Ушбу ютуқлари учун Xon Saroy томонидан Tracer 2 автомобили тақдим қилинган эди.
Бахшулла Сайфуллаев мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини яхшилаш ва ёшларни спорт билан шуғулланишга бўлган иштиёқларини ўстиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Эришиб келаётган ютуқлари орқали кўплаб ёш спортчиларимизга ўрнак бўлмоқда. Xon Saroy қурилиш компанияси ҳамкорлигида олинган “Иродам кучли” лойиҳаси орқали кўплаб ёшларда ўзига бўлган ишонч ҳамда иродани юксалишига, жисмоний соғломликга эришишларига ва ҳар қандай қийинчиликларга бардошли бўлишга сабабчи бўлгани муболаға эмас.
Xon Saroy қурилиш компанияси ўз фаолиятини Навоий вилоятидан бошлаган. Ҳозирги кунга қадар кўплаб лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Жумладан, Тошкент шаҳрида умумий 13 лойиҳаси бўлиб, шулардан 6 таси ўз эгаларига тантанали равишда топширилган. Xon Saroy нафақат қурилиш соҳасида балки маданият ва спорт соҳаларини ҳам фаол қўллав қувватлаб келмоқда.
Қўшимча маълумот учун:
☎️712007400
☎️555017400
Telegram
Instagram
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!