$
12135.76 UZS
-22.37
153.40 UZS
-0.58
14067.77 UZS
-98.88
31° Кечаси 18°

Яна бир ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар учун моддий рағбат ваъда қилинди

11:07 / 15.04.2022

Ҳукуматнинг жорий йил 14 апрелдаги тегишли қарори билан Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, ер назорати ҳокимликлар томонидан, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

– ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;

– электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;

– ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;

– ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;

– суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

Кадастр назорати кадастрни юритишга масъул органлар томонидан Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун ахборот бериш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастрга оид қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишдан иборат.

Қайд этилишича, ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистонда 6 турдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга 13,5 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача бўлган мукофот пуллари бериладиган тартиб амал қилиб келаётган эди.

 


Бу ҳам қизиқ

Блогер Сирожиддин Одилов қамоққа олинди

Блогер Сирожиддин Одилов қамоққа олинди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
15:13 / 11.03.2026
АҚШ Эрон билан урушда кутилмаган қийинчиликларга дуч келмоқда — манба

АҚШ Эрон билан урушда кутилмаган қийинчиликларга дуч келмоқда — манба

Bloomberg'нинг ёзишича, дастлабки босқичда амалиёт одатий ҳарбий кампанияга ўхшаган, яъни қанотли ракеталар орқали тезкор ва…
13:52 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилиши бўйича 5 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилиши бўйича 5 нафар ўсмир ҳибсга олинди

“Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 11-синф ўқувчисининг ўлимида жами 5 нафар ўсмир гумонланиб ҳибсга олинди”, – дея хабар берм…
16:05 / 12.03.2026
11 март учун об-ҳаво маълумоти

11 март учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси бироз қор ёғиши мумкин.
16:16 / 10.03.2026
Тошкент ва Андижон вилоятларида наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди

Тошкент ва Андижон вилоятларида наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувда бўлган, 2003 йилда Фарғона вилоя…
11:16 / 12.03.2026
Қувайтдан 42 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Қувайтдан 42 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Яқин Шарқ минтақасида юзага келган нотинч вазият сабабли Ўзбекистон элчихонаси томонидан Қувайтдаги 42 нафар юртдошимиз авт…
15:57 / 11.03.2026
“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш бошланди

“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш бошланди

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026-йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги х…
10:26 / 11.03.2026
12 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

12 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
15:30 / 11.03.2026
“Crocus City Hall”да теракт уюштирганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

“Crocus City Hall”да теракт уюштирганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бугун, 12 март куни Россия Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Москва вилоятидаги “Crocus City Hall” мажмуасида содир этилган т…
15:49 / 12.03.2026
АҚШ разведкаси Эрондаги ҳукмрон режим қулашига ишонмаяпти – манба

АҚШ разведкаси Эрондаги ҳукмрон режим қулашига ишонмаяпти – манба

Reuters манбаларига кўра, Эрон ҳукумати АҚШ ва Исроил билан олиб борилган икки ҳафталик уруш давомида барқарорлигини сақлаб …
14:03 / 12.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!