Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим сифатини ошириш ва янги авлод дарсликларини жорий этишга бағишланган кўргазма-тақдимот билан танишди.
Тақдимот давомида қуйидаги мавзулар бўйича кўргазма зонаси ташкил этилди:
– ишлаб чиқилган дарсликлар билан танишиш зонаси;
– асосий дарсликларга қўшимча равишда ишлаб чиқилган рақамли манбалар тақдим этилган технозона;
– намунали синф.
Қайд этиш мумкин, янги авлод дарсликлари бўйича Ўзбекистон бўйича 14 та тажриба мактаблари танлаб олинган.
Янги ўқув йилидан бошлаб ушбу мактабларда янги дарсликлар бўйича таълимни олиб бориш режалаштирилган. Уларнинг ўқитувчилари семинар-тренингларда қатнашиб, ўқитишнинг янги методикаларини ўзлаштирдилар.
Мазкур мактаблар мисолида Ўзбекистондаги барча ўрта умумтаълим ўқув муассасалар учун техник ва инфратузилма стандартлари ишлаб чиқилади.
Ўз навбатида, Давлат раҳбари соҳадаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилиб, мактаб ўқитувчилари билан норасмий муҳитда мулоқот қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!