Жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 16:30 да, "12-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги, давлат рақами 01|947 YJA бўлган, МАN русумли автобусда ёнғин ҳосил бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ қуйидагиларни маълум қилади:
Ушбу автобус 2022 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 97 500 км масофани босиб ўтган. Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин автобус ҳайдовчиси ўриндиғи орқасида жойлашган электр симларини бирлашган блок қисмида қисқа туташув натижасида содир бўлган. Автобус кафолат муддатида тасарруф этилаётганлигиини инобатга олиб, ёнғиннинг аниқ сабаби автобус ишлаб чиқарувчи завод "TRUSK and BUS MOTORS" МЧЖ мутахассислари билан биргаликда аниқланмоқда.
Ёнғин қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 16:36 да етиб бориб ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан ҳам хизмат текшируви олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!