Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим бўйича талабгорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:
Президент қарорида назарда тутилган шартларда ва маблағлар доирасида талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратиш;
Бунда, қарор доирасида барча турдаги кредитларни “маҳалла еттилиги”нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади;
талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан – 33 млн сўмгача кредит ажратиш;
жойлардаги 167 та “Агромарказлар” орқали хусусий секторни жалб этган ҳолда уруғ, кўчат етказиш, минерал ўғит бериш, мини-техника ва агроном хизматлари йўлга қўйилади ҳамда етиштирилган маҳсулотни харид қилишга қайта ишловчилар ва экспорт қилувчилар бириктирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!