$
12160.99 UZS
-72.68
153.92 UZS
-0.92
14178.50 UZS
-55.38
31° Кечаси 18°

Зангиотада ўгай она 13 ёшли қизга зўравонлик қилиб келгани аниқланди

10:17 / 26.12.2023

Тошкент вилояти Зангиота туманида 13 ёшли қизга ўгай онаси томонидан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилингани аниқланди.

Маълум бўлишича, Болалар омбудсманига жамоатчилик фаолларидан Зангиота туманидаги 13 ёшли С.Р. (қиз)га нисбатан унинг ўгай онаси томонидан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилинаётгани юзасидан мурожаат ва видеоматериал келиб тушди.

Ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилганда, видеода 2010 йилда туғилган С.Р.га отаси С.С.нинг турмуш ўртоғи С.Ш. томонидан зўравонлик қилинганлиги ҳолати эканлиги аниқланган.

Бу факт юзасидан С.С. ҳам туман ИИБга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғига қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Дастлаб вояга етмаган С.Р. суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказилиб, танасида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Қизча билан якка тартибда психолог суҳбати ўтказилди ва ҳозирда болага руҳий зўравонлик етказилганлигини ва унинг даражасини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.

Қарамоғида бўлган болага зўравонлик қилганлиги айтилаётган С.Ш.нинг руҳий ҳолатига ҳам ҳуқуқий баҳо бериш учун экспертиза тайинланган.

Мазкур факт бўйича олиб борилаётган терговга қадар текширув Зангиота тумани прокуратураси назоратида.


Бу ҳам қизиқ

Украина Хитойга қарши санкциялар қўллаши мумкин

Украина Хитойга қарши санкциялар қўллаши мумкин

Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг айтишича, Россия Украинага қарши урушни фақат Хитойнинг сиёсий ва и…
15:48 / 17.10.2025
Покистон ва Афғонистон сулҳни узайтиришга келишиб олди

Покистон ва Афғонистон сулҳни узайтиришга келишиб олди

Бу ҳақда Покистоннинг Dawn газетаси хабар берди.
08:59 / 18.10.2025
Афғонистондан контрабанда қилинган қарийб 50 кг гашиш аниқланди

Афғонистондан контрабанда қилинган қарийб 50 кг гашиш аниқланди

Натижада, машинада у билан кетаётган шериги – Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган Қирғизистон фуқ…
08:42 / 18.10.2025
АҚШнинг йирик шаҳарларида Трамп сиёсатига қарши “Но Кингс” ҳаракати томонидан оммавий норозилик намойишлари ўтказилмоқда

АҚШнинг йирик шаҳарларида Трамп сиёсатига қарши “Но Кингс” ҳаракати томонидан оммавий норозилик намойишлари ўтказилмоқда

Хабар берилишича, йирик норозилик акциялари Вашингтонда бўлиб ўтди, бу ерда намойишчилар Капитолий биноси олдида тўпланди.
08:29 / 19.10.2025
Six Kings Slam. Финалда Карлос устун келган Янник Синнер 6 млн доллар ишлаб олди

Six Kings Slam. Финалда Карлос устун келган Янник Синнер 6 млн доллар ишлаб олди

Ар-Риёдда теннис бўйича Топ-10 ракетка усталари иштирокидаги турнир якунланди.
11:17 / 19.10.2025
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми энг юқори ҳудуд қайси?

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми энг юқори ҳудуд қайси?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-август ойлари якунига кўра аҳоли жон бошига кўрсатилган бозо…
13:12 / 19.10.2025
АҚШда Трамп сиёсатига қарши намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди

АҚШда Трамп сиёсатига қарши намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди

Хабарларга кўра, бутун мамлакат бўйлаб Трамп маъмуриятининг сиёсатидан норози фуқаролар полициячиларга пиротехника воситалар…
14:36 / 19.10.2025
АҚШ фуқаролигидан сиёсий сабабларга кўра воз кечиш кескин ортган

АҚШ фуқаролигидан сиёсий сабабларга кўра воз кечиш кескин ортган

Чет элда доимий яшовчи америкаликлар сиёсий сабабларга кўра АҚШ фуқаролигидан тобора кўпроқ воз кечмоқда.
16:56 / 19.10.2025
ХАМАС қуролларни ташламоқчи эмас

ХАМАС қуролларни ташламоқчи эмас

Бу ҳақда ташкилот сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Наззалга таяниб, Reuters хабар берди.
16:10 / 18.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!