Америкалик комедиялар актрисаси Бетти Уайт 99 ёшда вафот этди. Унинг 100 ёшни қоралашига атиги бир неча ҳафта вақт қолган эди.
Маълумотларга кўра, актриса ҳеч қандай оғир ва сурункали касалликлардан азият чекмаган. Коронавирус пандемияси бошланганидан кейин уйидан ташқарига деярли чиқмай қўйган. Шифокорлар ижодкорнинг кексалик туфайли вафот этганини тасдиқлашган.
Эмми Уайт телевидениеда энг узоқ вақт давомида фаолият олиб борган актриса эди. У охирги 80 йил ичида бир нечта шоуларда суратга тушган, 115 дан ортиқ роль ижро этган. 1985-1992 йилларда суратга олинган "Олтин қизлар" сериали унга оламшумул машҳурлик олиб келган.
Актриса 6 марта "Эмми" мукофотини қўлга киритган, 2021 йилда "American Comedy Awards" ва "Гремми" мукофотларига уносиб деб топилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!