$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Китобидан кўра киноси қизиқ чиққан асарлар

12:16 / 28.06.2024

Одатда асар асосида суратга олинган фильмни томоша қилишдан завқланадиганларга китоби яхшироқ эди деб жавоб берамиз. Кўпинча бу ҳақиқат бўлиб чиқади. Ахир вақт қаҳрамоннинг кўплаб фикрларини кино тилига таржима қилишга имкон бермайди.  Аммо баъзида режиссёрнинг талқини ёзувчининг асаридан кўра кўпроқ мафтункор бўлиб чиқади. Шундай филмлар рўйхатини сизга улашамиз.

“Қаттиққўл хоним”, режиссёр Девид Франкел (2006)

Ушбу филм ҳақиқий сенсацияга айланиб, мода оламида шов-шувга сабаб бўлади. Ахир филмдаги номлар ўзгартирилганига қарамай, гап ким ҳақида кетаётганини ҳамма биларди. Вогуэ бош муҳаррири Анна Винтурнинг собиқ ёрдамчиси Лорен Вайсбергер томонидан ёзилган китоб дастлаб кўплаб саволлар туғдиради. Муаллиф афсонавий таҳририятнинг ички муҳитини етказган ҳолда раҳбарини ҳаддан ташқари совуқ ва шафқатсизлиги учун танқид қилади.

Бироқ филм нафақат мода олами ҳақидаги иллюзияларни бузади, балки бош қаҳрамоннинг ҳақиқий етуклигини ҳам кўрсатади. Фильмда Энди ролини ўйнаган Энн Хетеуэй раҳбарининг талабларини бажаришга уринаётган ишбилармон қиздан одамга айланади ва ўзини топади — мода олами унинг орзуси эмаслигини тушунади. Шу билан бирга, режиссёр Мирандани инсоний томондан кўрсатиб, йиртқич ҳайвонга айлантириб юбормайди. Охир-оқибат, у туфайли Энди луғатида “қила олмайман” деган сўз йўқ бўлган профессионал сифатида ўсади.

“Шоушенкдан қочиш”, режиссёр Франк Дарабонт (1994)

Аслида Стивен Кингнинг “Рита Хейворт ва Шоушенкдан қочиш” ҳикояси жуда қисқа. Аммо Тим Роббинс ва Морган Фриманнинг роли туфайли филм ҳикояни янада таъсирчан ва ҳиссий жиҳатдан бой қилган. Бош қаҳрамон тушган вазиятнинг адолатсизлиги янада кескинроқ сезилиб, унинг матонати, қатъиятлилиги экран орқали томошабинга таъсирчан етказилган. Шу билан бирга, Френк Дарабонт филми айнан китоб сюжетига мос келади, унга фақат психологик ҳиссиёт беради.

“Форрест Гамп”, режиссёр Роберт Земекис (1994)

“Форрест Гамп”нинг асл матни кўплаб номувофиқликлар ва абсурд вазиятлар билан ўқувчини ҳайратда қолдиради. Масалан, сюжетга кўра, бош қаҳрамон ҳатто космосга учишга муваффақ бўлади. Айнан Том Хенкснинг ижросида қаҳрамон томошабинлар жуда яхши кўрган содда ва оқкўнгил йигит сифатида намоён бўлади. Филмда қаҳрамон ўзи дуч келган вазиятларга қарамай, самимийлиги ва ҳаётга муҳаббатини йўқотмайди: “Ҳаёт шоколад қутисига ўхшайди, сизга қандай шоколад тушишини ҳеч қачон билмайсиз”. Филм олтита “Оскар” мукофотини қўлга киритган, шу жумладан, “Энг яхши фильм” номинациясида ҳам.

“Америкалик психопат”, режиссёр Мери Харрон (2000)
Кристиан Бейлнинг актёрлик маҳорати туфайли даъвогарлар орасида “Оскар” совриндори Леонардо Ди Каприо ҳам бўлганига қарамай, бу ролда бошқа кимнидир тасаввур қилиш қийин. Бейл совуққонлик билан кетма-кет қотилликларни содир этган ва шу билан бирга ўзини муваффақиятли банкир сифатида кўрсатадиган ярамас одам образини яратишга муваффақ бўлган. Қаҳрамон ўша бой одамлар билан биргаликда ташриф қоғозлари билан мақтанадиган саҳнанинг ўзида бир олам маъно бор. Кўпгина эпизодлар ҳатто ёд бўлиб кетган. Мисол учун, Бейлнинг қаҳрамони эҳтиёткорлик билан гўзаллик муолажаларини амалга оширган кадрни эсга олиш кифоя. Афсуски, китоб култ фильмдан бир қатор жиҳатлардан пастроқ, унда шахсият бузилишидан азият чеккан ёвуз одам аста-секин ақлдан озади.

“Тахтлар ўйини”, Девид Бениофф ва Д.Б.Уайс (2011–2019)

Ишонч билан айтиш мумкинки, “Тахтлар ўйини” сериали давримизнинг “Юлдузлар жанги” каби кино оламидаги ҳодисага айланди. “Тахтлар ўйини” муваффақиятидан олдин фантастик фильмлар суратга олишнинг бундай натуралистик сифати билан мақтана олмасди. Кўплаб танқидчиларнинг фикрича, сериал асардан яхши чиққан — Жорж Р.Р.Мартиннинг китоби кўп жойларда кераксиз тафсилотларга тўла. Фильм муаллифлари фақат биринчи мавсумни айнан китобга мувофиқ суратга олишади, аммо саганинг қолган қисмларини қисқартиришга қарор қилишади. Мисол учун, улар Кейтелин хонимни тирилтирмайди ёки Грейжойларга ва Бриэнн Тарт тўдалари билан бўлган ҳар бир жангга жиддий эътибор бермаган. Баъзи нуқталарда Мартиннинг китоби шунчаки зерикарли кўринади ва сериалдагидек динамик эмас.

 



														
														Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқанд шаҳрида фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган туристик фирм…
09:27 / 04.11.2026

														
														Бугун Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

Бугун Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

25-сентабр куни Ўзбекистон ҳудудида бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
16:16 / 24.09.2026

														
														CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

АҚШнинг CНН, Политиcо ва МС НОW нашрлари журналистларининг Оқ уйга кириши чеклангани ортидан Президент Доналд Трамп ва унинг…
10:16 / 22.09.2026

														
														Туркиялик актриса Эрчел гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини айтди

Туркиялик актриса Эрчел гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини айтди

Актриса 27 март куни Истанбул аэропортида қўлга олинган эди.
17:47 / 28.03.2026

														
														HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

Илк фильм намойиши 2027 йилга мўлжалланган
22:13 / 14.07.2025

														
														“Устаси фаранг ўғрилар 3” фильмининг премьера санаси маълум бўлди

“Устаси фаранг ўғрилар 3” фильмининг премьера санаси маълум бўлди

Жаҳон премьераси кузга режалаштирилган.
12:23 / 05.07.2024

														
														Актёр Ҳю Жекман умрининг қолган қисмини хайрияга бағишламоқчи

Актёр Ҳю Жекман умрининг қолган қисмини хайрияга бағишламоқчи

2023 йилда актёр 27 йил давомида бирга яшаган турмуш ўртоғи Деборра Ли билан ажрашганини маълум қилган эди.
12:01 / 05.07.2024

														
														“Wednesday” сериалининг иккинчи мавсуми Ирландиядаги энг қиммат фильмга айланади

“Wednesday” сериалининг иккинчи мавсуми Ирландиядаги энг қиммат фильмга айланади

Суратга олиш ишлари учун сарф этиладиган маблағ ҳажми маълум қилинмаган.
16:10 / 04.07.2024

														
														“Титаник” актёрлари 24 йил ўтиб қандай кўринишга эга

“Титаник” актёрлари 24 йил ўтиб қандай кўринишга эга

Бугун биз фильмнинг асосий қаҳрамонларини эсламоқчимиз ва актёрлар қанчалик ўзгарганини кўрмоқчимиз.
12:25 / 28.06.2024

														
														Китобидан кўра киноси қизиқ чиққан асарлар

Китобидан кўра киноси қизиқ чиққан асарлар

Шундай филмлар рўйхатини сизга улашамиз.
12:16 / 28.06.2024

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Киевни ўққа тутиш натижасида Подолский туманидаги хусусий уй зарар кўрди, икки киши яраланган, деди шаҳар ҳокими Виталий Кли…
15:53 / 21.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқу…
10:19 / 19.11.2026
Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!