$
11971.64 UZS
-8.72
₽
146.33 UZS
0.71
€
13160.42 UZS
26.35
31° Кечаси 18°

“Оскар”ни қўлга киритган кино либослари

16:35 / 26.06.2024

“Оскар” кино саноатининг энг иқтидорли мутахассисларини тақдирлашга қаратилган энг муҳим совриндир. Ғолиблар 24 та тоифада танлаб олинади, шулардан бири энг яхши костюм дизайни учун мукофотдир. Бу йўналиш учун биринчи “Оскар” 1949 йилда берилган. Шунингдек, “Оскар” тарихида саҳна костюмлари учун мукофотни қўлга киритган бир нечта дизайнерларни келтириб ўтамиз.

1.Раян Куглернинг “Қора пантера” фильми учун тикилган либослар

Либослар дизайнер Рут Картер томонидан яратилган бўлиб, у “Энг яхши костюм дизайни” йўналишида “Оскар”ни қўлга киритган биринчи афро-америкалик аёл бўлди. Мураккаб ва ноодатий костюмлар билан бир қаторда 3D босиб чиқариш технологиясидан фойдаланган ҳолда яратилган ёқа ва тож алоҳида эътирофга сазовор бўлган.

Костюмларнинг бичимида анъанавий Африка қабилаларининг бош кийимлари ва либосларидан илҳомланилган.


2. Питер Жексоннинг “Узуклар ҳукмдори: Қиролнинг қайтиши” фильми учун тикилган либослар

Нгила Диксон ва Ричард Тейлор томонидан яратилган ушбу кастюмлар жуда узоқ ва машаққатли изланишларнинг самараси бўлган. Уларнинг айтишича, дизайнерлар биргаликда 20 дан ортиқ мукофотларга номзод бўлишган.

3. Уэс Андерсоннинг “Гранд Будапешт меҳмонхонаси” филми учун тикилган либослар

Италиялик либослар дизайнери Милена Канонеро томонидан яратилган ушбу кастюмлар устида ишлашда Фенди ва Прада каби мода гигантлари билан ҳамкорлик қилинган. Ушбу костюмларни ажратиб турадиган элемент диққат билан танланган ранглар палитрасидир. Кўзни қамаштирувчи кийим ва ҳар бир қаҳрамоннинг характерини акс эттириш қобилияти Канонерога навбатдаги “Оскар”ни тақдим этди.

4. Тим Бертоннинг “Алиса мўъжизалар мамлакатида” филми учун тикилган либослар

Либослар дизайнер Коллин Атвуд томонидан яратилган бўлиб, бу ижодкор бир қанча бошқа муваффақиятли фильмларда ҳам ишлаган. Фимда кўзни қамаштирувчи костюмлар баробарида гримга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Кийимлар қаҳрамонларнинг “ғалатилигини” ифодалаш учун яратилган. “Оддий” бўлиб қолган ягона костюм Элиснинг кийими эди, чунки у “замонавий” қаҳрамон ҳисобланган.

5. Жеймс Кемероннинг “Титаник” фильми учун тикилган либослар

Ушбу фильмдаги либослар дизайнери Дебора Лин Скотт ўтган асрни тасвирлаш учун бор кучини сарфлаган. Дизайнер қаҳрамонларнинг характерини алоҳида ўрганиб, ўша даврга оид фильм ва китобларни кўздан кечириб чиқади. Фильмдаги учинчи тоифали йўловчилар эсингиздами? Бу тоифада ҳар хил миллат вакиллари қатнашгани учун уларнинг қадрият ва анъаналарини ўрганиб, либос тикиш зарурати туғилган. Балки шунинг учун ҳам кастюмлар “Оскар”га лойиқ кўрилгандир.

 



														
														Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқанд шаҳрида фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган туристик фирм…
09:27 / 04.11.2026

														
														Бугун Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

Бугун Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

25-сентабр куни Ўзбекистон ҳудудида бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
16:16 / 24.09.2026

														
														CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

АҚШнинг CНН, Политиcо ва МС НОW нашрлари журналистларининг Оқ уйга кириши чеклангани ортидан Президент Доналд Трамп ва унинг…
10:16 / 22.09.2026

														
														Туркиялик актриса Эрчел гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини айтди

Туркиялик актриса Эрчел гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини айтди

Актриса 27 март куни Истанбул аэропортида қўлга олинган эди.
17:47 / 28.03.2026

														
														HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

Илк фильм намойиши 2027 йилга мўлжалланган
22:13 / 14.07.2025

														
														“Устаси фаранг ўғрилар 3” фильмининг премьера санаси маълум бўлди

“Устаси фаранг ўғрилар 3” фильмининг премьера санаси маълум бўлди

Жаҳон премьераси кузга режалаштирилган.
12:23 / 05.07.2024

														
														Актёр Ҳю Жекман умрининг қолган қисмини хайрияга бағишламоқчи

Актёр Ҳю Жекман умрининг қолган қисмини хайрияга бағишламоқчи

2023 йилда актёр 27 йил давомида бирга яшаган турмуш ўртоғи Деборра Ли билан ажрашганини маълум қилган эди.
12:01 / 05.07.2024

														
														“Wednesday” сериалининг иккинчи мавсуми Ирландиядаги энг қиммат фильмга айланади

“Wednesday” сериалининг иккинчи мавсуми Ирландиядаги энг қиммат фильмга айланади

Суратга олиш ишлари учун сарф этиладиган маблағ ҳажми маълум қилинмаган.
16:10 / 04.07.2024

														
														“Титаник” актёрлари 24 йил ўтиб қандай кўринишга эга

“Титаник” актёрлари 24 йил ўтиб қандай кўринишга эга

Бугун биз фильмнинг асосий қаҳрамонларини эсламоқчимиз ва актёрлар қанчалик ўзгарганини кўрмоқчимиз.
12:25 / 28.06.2024

														
														Китобидан кўра киноси қизиқ чиққан асарлар

Китобидан кўра киноси қизиқ чиққан асарлар

Шундай филмлар рўйхатини сизга улашамиз.
12:16 / 28.06.2024

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:46 / 19.11.2026
Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқу…
10:19 / 19.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қув…
14:06 / 19.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!