$
12948.10 UZS
17.99
121.01 UZS
0.07
13502.28 UZS
111.86
Кечаси -7°

Россиялик блогер Бухоро аэропортида қўлга олинди. Унинг буюмлари орасидан дрон чиққан

12:19 / 04.02.2022

Россиялик саёҳатчи блогер Максим Лимар шахсий буюмлари орасидан квадрокоптер топилгани туфайли Ўзбекистонда қўлга олинди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Лимар қўлга олинган вақтда Бухоро аэропортидан Новосибирскка учаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра, учувчисиз аппаратларни мамлакат ҳудудига олиб кириш, харид қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Максим Лимарнинг ўзи эса қоидани бузмагани, унинг дрони мажбурий рўйхатга олишини керак бўлган дронлар оғирлигига етмаслигини айтган.

Блогернинг таъкидлашича, квадпрокоптер мусодара қилинган, Лимарнинг ўзи эса уй қамоғига жойлаштирилган.

Максим Валентинович Лимар дроннинг оғирлиги ва ўлчамига оид хусусиятларга аниқлик киритиш жараёни якунлангунига қадар уй қамоғида сақланади. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вазиятни тезроқ ҳал этиш мақсадида блогер Максим Лимар ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан доимий алоқада бўлиб турганини маълум қилган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон қарийб 22 миллион долларлик гилам экспорт қилди

Ўзбекистон қарийб 22 миллион долларлик гилам экспорт қилди

Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
21:55 / 06.01.2025
Ноқонуний “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини ташкил қилмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ноқонуний “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини ташкил қилмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг “Ҳаж” ва “Умра” амалларини хавфсиз ҳамда м…
09:08 / 07.01.2025
КХДР Япон денгизига гипертовушли баллистик ракета учирди

КХДР Япон денгизига гипертовушли баллистик ракета учирди

Бу ҳақда Марказий телеграф агентлиги (ТсТАК) хабар бермоқда.
09:31 / 07.01.2025
Самарқандга учаётган самолёт носозлик туфайли Москвага қўнди

Самарқандга учаётган самолёт носозлик туфайли Москвага қўнди

“UTair” авиакомпаниясининг Петербург-Самарқанд рейсидан ўрин олган Boeing 737 самолёти 173 йўловчиси билан Москвадаги Внуков…
18:35 / 07.01.2025
Энди ўқувчига қўл кўтарган педагоглар мактабда ишламайдими?

Энди ўқувчига қўл кўтарган педагоглар мактабда ишламайдими?

Бу қоида нафақат мактаб ўқитувчиларига, балки мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ва тарбиячиларга н…
08:50 / 07.01.2025
Энди йўл ҳақини нақд пул кўринишида берган йўловчилар жаримага тортилади

Энди йўл ҳақини нақд пул кўринишида берган йўловчилар жаримага тортилади

Тошкент шаҳридаги барча автобусларда 1 январдан йўлкира тўловларини нақд шаклда тўлаш тўхтатилган.
10:39 / 07.01.2025
2025 йилда Ўзбекистон кўчаларида яна 700 та янги автобус, шу жумладан 200 та электр автобус пайдо бўлади.

2025 йилда Ўзбекистон кўчаларида яна 700 та янги автобус, шу жумладан 200 та электр автобус пайдо бўлади.

2017 йилдан бери Ўзбекистон электр автобуслари ва экологик тоза транспорт воситалари сонини фаол равишда оширмоқда.
18:55 / 06.01.2025
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиб, ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиб, ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

7 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади.
15:01 / 06.01.2025
8 январь куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Бош вазирлари чегара масалалари бўйича учрашув ўтказади

8 январь куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Бош вазирлари чегара масалалари бўйича учрашув ўтказади

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати раҳбарлари 8 январь куни уч давлат чегараси туташган чорраҳада чегаралар бўйи…
17:45 / 07.01.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!