$
12948.10 UZS
17.99
121.01 UZS
0.07
13502.28 UZS
111.86
Кечаси -7°

Ўзбекистон бозорларида январ ойида нархлар қанчага ошди?

13:24 / 04.02.2022

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан 1-31 январ кунлари Қўйлиқ ва Чорсу деҳқон бозорларида асосий истеъмол товарларининг улгуржи нархлари бўйича кузатув натижалари эълон қилиниб борилди. Вазирлик асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот берди.

Арзонлаган маҳсулотлар

Ушбу давр мобайнида бозорда ананас нархи 7500 сўмга, апелсин 5500 сўмга, лимон 5000 сўмга, анор 4500 сўмга, бодринг 3500 сўмга, банан 2500 сўмга, узум 1500 сўмга, мандарин ва ловия 1000 сўмга, мош ва гуруч (аланга) 500 сўмга, пиёз 250 сўмга, сабзи 150 сўмга ва картошка 100 сўмга арзонлаган.

Қимматлаган маҳсулотлар

Бозорларда булғори қалампири (яшил) нархи 7000 сўмга, булғори қалампири (қизил) 5000 сўмга, саримсоқ пиёз 2500 сўмга, помидор 1000 сўмга, нўхат 500 сўмга ҳамда бодринг 250 сўмга ошган.

Бозорларга энг кўп келтирилган маҳсулотлар

Тезкор маълумотларга асосан, Қўйлиқ бозорига 1-31 январ кунлари ҳудудлардан жами 18,8 минг тонна маҳсулотлар, хусусан, 11,5 минг тонна картошка, 4,8 минг тонна пиёз, 1015 тонна карам ва 15 минг тонна сабзи келтирилган.

Шундан, Тошкент вилоятидан 409 тонна картошка, 1879 тонна пиёз, 1015 тонна карам, 603 тонна сабзи, Самарқанд вилоятидан 28 тонна картошка, 1965 тонна пиёз, Жиззах вилоятидан 1005 тонна пиёз, Қашқадарё вилоятидан 346 тонна, Сурхондарё вилоятидан 314 тонна ва Сирдарё вилоятидан 207 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.

Шунингдек, Қўйлиқ бозорига Қозоғистондан 2406 тонна, Қирғизистондан 502 тонна, Афғонистондан 2481 тонна, Покистондан 3645 тонна ва Эрондан 2040 тонна картошка келтирилган.

Шу билан бирга, ҳудудлардан Чорсу деҳқон бозорига 1–31 январ кунлари жами 297,2 тонна, шу жумладан, 264,6 тонна мол гўшти ва 32,6 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.


Бу ҳам қизиқ

Ҳиндистондаги чақалоқларда ҳам метапневмовирус аниқланди

Ҳиндистондаги чақалоқларда ҳам метапневмовирус аниқланди

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида метапневмовирус (ҲМПВ) билан касалланган икки ҳолат аниқланган.
09:38 / 07.01.2025
Ўзбекистон 2024 йилда қанча автомобиль импорт қилди?

Ўзбекистон 2024 йилда қанча автомобиль импорт қилди?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойлари орасида Ўзбекистон жами 1,18 миллиард долларлик …
20:05 / 07.01.2025
Молдова Россияни минтақада гуманитар инқироз келтириб чиқаришда айблади

Молдова Россияни минтақада гуманитар инқироз келтириб чиқаришда айблади

Молдовадан бир томонлама тартибда мустақиллик эълон қилган Днестрбўйи ҳудудида 1 январдан Украина орқали Россия гази транзит…
13:10 / 07.01.2025
Ўзбекистон қарийб 22 миллион долларлик гилам экспорт қилди

Ўзбекистон қарийб 22 миллион долларлик гилам экспорт қилди

Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
21:55 / 06.01.2025
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга таъзия йўллади

“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топиши…
19:33 / 07.01.2025
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради

Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисобл…
17:00 / 06.01.2025
8 январь куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Бош вазирлари чегара масалалари бўйича учрашув ўтказади

8 январь куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Бош вазирлари чегара масалалари бўйича учрашув ўтказади

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати раҳбарлари 8 январь куни уч давлат чегараси туташган чорраҳада чегаралар бўйи…
17:45 / 07.01.2025
2025 йилда Ўзбекистон кўчаларида яна 700 та янги автобус, шу жумладан 200 та электр автобус пайдо бўлади.

2025 йилда Ўзбекистон кўчаларида яна 700 та янги автобус, шу жумладан 200 та электр автобус пайдо бўлади.

2017 йилдан бери Ўзбекистон электр автобуслари ва экологик тоза транспорт воситалари сонини фаол равишда оширмоқда.
18:55 / 06.01.2025
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиб, ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиб, ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

7 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади.
15:01 / 06.01.2025
Энди ўқувчига қўл кўтарган педагоглар мактабда ишламайдими?

Энди ўқувчига қўл кўтарган педагоглар мактабда ишламайдими?

Бу қоида нафақат мактаб ўқитувчиларига, балки мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ва тарбиячиларга н…
08:50 / 07.01.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!