$
11789.33 UZS
4.03
136.48 UZS
0.35
13702.74 UZS
7.04
31° Кечаси 18°

Самарқандда “Райгаз” биносида газ тўпланиб портлади. Раҳбарият ишни “босди-босди” қилмоқчи

12:14 / 24.03.2022

Таҳририятга навбатдаги мурожаат Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидан келиб тушди.

Унда жорий йил 18 март куни “Туман газ таъминоти” биносида содир бўлган газ-ҳаво аралашмаси портлаши ҳодисасини “Райгаз” мансабдорлари “босди-босди” қилмоқчи бўлаётгани айтилади.

Ҳодисадан 4 нафар фуқаро,  2 нафар истеъмолчи ва 2 нафар ходим жабрланган. Улар айни пайтда туман марказий шифохонаси Тез тиббий ёрдам бўлимида қолмоқда.

Энг қизиғи, бу ҳақда на ФВВ, на “Ҳудудгазтаъминот” ва на тегишли бошқа ташкилотлар расмий манбаларида хабар берилмаган. Худди “ёпиғлиқ қозоннинг ёпиқлигича қолиши”дан улар ҳам манфаатдордек.

Мурожаатчининг билдиришича, ҳодисадан икки нафар қариндоши – 24 ва 30 ёшли йигитлар ҳам жабрланган. Улардан бирига баданининг 30 фоиз, иккинчисига эса 50 фоиз куйиши ташхиси қўйилган.

Таҳририятга маълум бўлишича, ушбу жабрланувчилар газдан қарздорлиги бўйича тўлов қилиш учун 18 март куни “Туман газ таъминоти” биносига борган ва ҳодиса жабрланувчисига айланиб қолишган.

Уларнинг кейинчалик гувоҳлик беришича, ўша пайтда улар бино ичида газ ҳидини сезишган.

Ушбу воқеадан сўнг жабрланувчилар шифохонага етказилган ва “Райгаз” раҳбарияти улардан ҳеч қаерга шикоят қилмасликларини, ташкилот уларнинг дори-дармонлари учун ёрдам беришини айтади. Аммо орадан 4 кун ўтса ҳамки, ҳеч ким уларнинг ҳолидан хабар олмайди.

Ёнғин чиққан бино эса гуёки ҳеч нарса бўлмагандай қайта таъмирлаб қўйилади.

Шу ерда ҳақли савол туғилади: бинонинг техник хавфсизлиги учун жавобгар бўлганларнинг айбини беркитиш инсон ҳаётидан азизроқми? Ўз ишига масъулиятсиз муносабатда бўлиши 4 инсон тақдирини ўзгартириб юбориши жиноят саналиши керак бўлган бир ҳолатда масъулларнинг ишни “ёпди-ёпди” қилишга уриниши нима деб аталади?

Катта бир ташкилот биноси ёниб кетади, жабрланганлар бўлади ва бу шифохона қабулхонасидаги қайдномада акс этади, аммо ҳодисани на ИИБ ва на прокуратура назоратга олади, шундайми?

Xabardor.uz таҳририяти “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, ФВВ ҳамда прокуратура органларидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб боришларини ҳамда айбдорларга нисбатан тегишлича чора кўришларини сўраб қолади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Аргентина билан ўтказиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга Лионел М…
16:35 / 07.09.2026
Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026
Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026
Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026
Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

3 сентябрь куни Akfa Aluminium Group компаниясига инвестиция киритган Way II ҳамкорларига 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги …
14:50 / 04.09.2026
Исроилнинг Ливан шимолидаги зарбаларида 18 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливан шимолидаги зарбаларида 18 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийларининг Ливан шимолига уюштирган ҳаво ҳужумларида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливан Қизил Хоч жамияти маълум…
15:10 / 06.09.2026
Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж мавжудлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳ…
12:51 / 06.09.2026
Ўзбекистонда қамалганлар сони 22 фоизга ошди

Ўзбекистонда қамалганлар сони 22 фоизга ошди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлар сони 22 фоизга ошди.…
11:57 / 07.09.2026
“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

Афғонистоннинг Зобул вилояти Қалат шаҳрида “Толибон” бир ҳафта давомида 12 та сартарошхонани ёпди. Бунга сартарошхоналарда ҳ…
09:39 / 06.09.2026
Вашингтон штати губернатори Ўзбекистонни Сиэтлдаги Бош консулхона очилиши билан табриклади

Вашингтон штати губернатори Ўзбекистонни Сиэтлдаги Бош консулхона очилиши билан табриклади

Вашингтон штати губернатори Боб Фергусон Ўзбекистоннинг Сиэтл шаҳридаги Бош консулхонаси очилиши муносабати билан мамлакатим…
15:33 / 07.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!