Ўзбекистонда ногирон фарзандини кундузги парвариш хизматига берган ота-оналар учун ушбу хизматга ойига 3 миллион сўмгача бўлган харажатларни даромад солиғидан озод қилиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ногирон болаларга кундузги парвариш хизматини кўрсатаётган тадбиркорлар 2030-йилгача солиқлардан (ижтимоий солиқдан ташқари) озод этилиши кўзда тутилган.
Ҳозирги кунда бундай хизматлар 396 та тадбиркор томонидан йўлга қўйилган бўлиб, улар орқали 4,4 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган болаларга хизмат кўрсатилмоқда.
Бундан ташқари, 2026-йилдан бошлаб янги ижтимоий хизматлар босқичма-босқич жорий этилиши режалаштирилган. Улар орқали ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг кундалик ҳаёт кўникмаларини ривожлантириш ҳамда оилаларга қўшимча енгиллик яратиш мақсад қилинган.
Шу билан бирга, парвариш билан шуғулланаётган фуқаролар учун алоҳида нафақа тизимини жорий этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!