Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мансабдор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум бўлишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқарони алдаш йўли билан пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлган. Ходим гўёки бўлим бошқа жойга кўчирилишини айтиб, бўшайдиган бино ва ер майдонини танишлари орқали аукционда олиб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 2 минг АҚШ доллари ва 12 миллион сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!