2022 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 499,5млн АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг январь–февраль ойларига нисбатан 35,7 фоиз ёки 131,5 млн долларга ошди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 92 та мамлакатдан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти амалга оширилган бўлса, 2021 йилда эса 89 та мамлакатдан озиқ-овқат товарлари импорти амалга оширилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига озиқ-овқат маҳсулотлари импорти асосан Қозоғистон (36,1%), Россия Федерасияси (25,6%), Бразилия (12,4%), Беларус Республикаси (4,4%) ва Покистон (3,6%) каби давлатларга тўғри келди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!